27 апрелнинг туни Бишкекда чақмоқли ёмғир ёғди. Kloop.kg Бишкек осмонида чаққан чақмоқ суратларини эълон қилади.
Бишкекда чақмоқ 27 апрель кечки соат таҳминан 9 ларда бошланди.
Худди шу куни кундузи Қирғизистоннинг Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги шу тўғрисида шошилинч хабар берган. Шунингдек, 30 апрелдан 4 майгача ўлкада об-ҳаво кескин ўзгариб туради. Вақти- вақти билан ёмғир ёғиб,тоғли районларга қор тушади.
Gismeteo.ru сайтидаги маълумотларга қараганда шу икки ҳафта ичида Бишкекда об-ҳаво кундузи 25 даражагача исиб, паст даража +17 ни ташкил этади. Бишкекда 1 майда яна бир чақмоқли ёмғир бўлиши мумкин.
Сурат: Ибрагим Хасан-Ахунов, Павел Большаков