Куштар Мамиталиев — “Facebook”да тўрт мингдан ортиқ одам ва президент Алмазбек Атамбаев қўллаган “Түкүрбө: Не плевать” акцияси ташаббускори. Kloop.kg Куштар билан қандай қилиб шаҳар кўчаларида стикер ёпиштириш ғояси пайдо бўлгани ва мамлакат келажаги тўғрисида суҳбатлашди.
Нега ташаббус яралгани ҳақида
Мен ўқитувчиман, мактабда ишлайман, инглиз тилидан дарс бераман. Мактаб Silk Road деб аталади. Кўп йил хорижда яшаганман. Бишкекка қайтганимда кўзимга биринчи ташланган нарса — туфураётган одамлар бўлди. Бу мени жуда ғашимга тегди, баъзи пайтларда жуда жахлимни чиқарди. Мен бунга бошқа чидаб туролмасдим ва бир куни “Бета Сторес” ёнидаги, ўз оёқлари остини туфургига тўлдирган такси хайдовчилари турган йўлакдан ўтаётиб мен отилиб кетдим. “Байке, түкүрбөсүнүз”, дедим, жуда жаҳл билан айтдим. Хатто ўзим хам ўз қўполлигимдан қўрқиб кетдим. Таксичи эса, буни эшитди ва узр сўради.
Шунда, агар бундай усул билан ҳаракат қилсам, қаригунча яшамасам керак деб ўйладим. Ва ғоямни ўзимнинг дизайнер дўстим билан ўртоқлашдим. Ундан “Туфурма” деган сўздан катта хафлар билан наклейка қилиб беришни сўрадим.
Аввалига 4,5 сомдан 160 дона чиқди. Қаер тўғри келса ёпиштиравердим, негаки мени ҳамма нарса жаҳлимни чиқарганди. Маршруткага чиқиб, ёпиштирса бўладими деб сўрадим. Менга ахмоққа қарагандек қарашди, кейин ха, ха дейишди.
Одамларнинг бунга қандай муносабатда бўлгани тўғрисида
Акция бехосдан бўлди, мен бошқа ҳеч нарсани режаламагандим. Лекин бу одамлар учун кераклиги, одамларнинг эътибор беришини айтдим. Ва Facebookдаги жавоблар бомба портлаганидек бўлди. Мен саҳифа очдим ва рекламасиз беш кун ичида у мингта лайк йиғди. Бугун эса, очилганига йигирма кун бўлиб 4 минга яқинлашиб қолди. Ва бу саҳифанинг ютуғи сабабли эмас, муаммонинг актуаллиги сабабли бўлди.
Одамлар бошқа чидашолмайди ва ҳар қандай акцияни қўллашга тайёр. Юз метр юрмасдан қандайдир “туфурувчини” кўрасан. Нариги йўлда биров туфураётган бўлади ёки машинадан биров туфуради ё бекатта биров туфуради. Кетаётганингда йўлда туфургилар ҳам бор. Ахир бунга чидаб бўлмайди.
Мен наклейкаларни ёпиштираётганда, одамлар тўхтаб қўл қисиб миннатдорчилик билдиришади. Бир кекса аёл тўхтаб хатто йиғлаб юборди. Қарасам қари бува, рахмат айтди. “Яхши иш қилаяпсан”, дейди. Мен унга хаммаси яхши бўлади деб жавоб қайтардим.
Қандай қийинчиликлар бўлгани тўғрисида
Магазинларга ёпиштираётганимда доимо ёпиштириш мумкинми деб, рухсат сўрайман. Барча магазинлардан 90 фоизи рад қилди, негаки бу гўзал эшиклар кўринишини бузади.
Мен ёпиштирган барча наклейкалар ҳозир йиртиб ташланган. Йиртилмаганлари эса ўчган ва устига ёзиб ташланган. Мен ҳар куни чиқиб бекатга ёпиштираман, ортга қайтаётганимда — йўқ бўлади. Чиқаман, ёпиштираман, қайтаман — ўчириб ташланган. “Мен тупурдим” дейишади “тупурма” деганнинг ўрнига. Ҳеч қиси йўқ, уйимда минглаган наклейкалар бор. Сиз мени юта олмайсиз.
Ким ёрдам бераётгани тўғрисида
Қилган ишларим тўғрисида Facebookда ўртоқлашганимда бир йигит қўнғироқ қилиб ёрдам бериши мумкинлигини айтди. Типографиядан қўнғироқ қилаётганини айдти. У бу муаммо уни хам бездиргани учун дизайнини яхшироқ қилиб ярим баҳосига нашр қилиб беришни таклиф қилди. Шундай қилиб у ўз ҳиссасини қўшишни истади. Биз келишиб олдик, у менга янги дизайн ва яхши сифатли наклейка қилиб берди.
Жуда кўплаб одамлар менга ҳар куни миннатдорчилик ва қўллов билдириб, ёзишади. Кўплаб одамлар бу наклейкаларни сўрашди, мен улар билан учрашишга жисмонан улгурмаганим учун уларни ЦУМдаги дўстим ёнида қолдирдим ва одамларга тарқатиб юборишни сўрадим. Одамларнинг ўзлари ҳам ёрдам беришни таклиф қилишди. “Элсом” оч, биз сенга пул юбориб турамиз”, дейишди.
Кейин журналистлар ҳам мурожаат қилишди. Мен аввалига телевидинияда кўринмасдан ташаббус тўғрисида маълумот бермоқчи эдим. Лекин журналистлар “сизни кўрсатмасак қандай материал қиламиз?” дейишди. Айтайлик, менга “агар юзингизни кўрсатмасангиз материал чиқмайди – биз бу ташаббус ортидаги одамни кўрсатсак муаммо қизиқроқ бўлади” дейишгани учун шахсий хаётимни қурбон қилишга тўғри келди.
Келажакдаги режалар тўғрисида
Мени мэрия билан ёшлар ташкилоти учрашувига таклиф қилишди ва у ерда мен биринчи вице-мэр Айгул Рискулова билан танишдим. У менга чуқур миннатдорчилик билдирди, ўзининг шахсий телефон рақамини бериб, ҳар қандай вазиятда мурожаат қилишим мумкинлигини айтди.
Эшиклар менга очиляпти. Мен фақат ғоялар билан келишим керак ва улар амалга ошади. Ҳозир мэрияга йўл ҳам бор.
Кейинги ғоям, мен мактабда ишлаганим сабабли, бу ўқувчиларим ва шоир Акбар Кубаничбеков билан қўшиқ ёзишдир. Биз жуда позитив клип олмоқчимиз — ҳозир уни бепул суратга олиб беришга ҳам ваъда беришган. Буни май ойида қилмоқчимиз.
Миллионта ғоя бор. Лойиҳанинг йигирма кун ишлаши давомида мен, бизда муаммоларимиз ўрилмаган дала эканини тушундим. Яқин йилларга режалар керагидан ҳам кўп ва бу фақат яқин йилларганига.
Тупурувчилар — фақат касаллик симптоми экани тўғрисида
Одамлар буни ахмоқлиги ёки ёмонлиги учун қилишмайди. Бу уларга оддий одат, шунчалик бўлиб кетганки агар сен уларга фикр билдирмасанг, уларга бу нарса меъёрий ҳолдек туюлади. Мен тўхтатиб туплашни тўхтатишни сўраган бир киши, хайрон бўлиб: “ўхў , мен таъжубдаман, шунча йилдан бери мени биринчи марта биров тўхтатиб буни қилмасликни сўраши”, деди.
Мени йўлакларда катта-катта тупуклар борлиги бездирди. Мен шаҳарнинг барча муаммоларини ҳал қилолмайман. Мен маршруткага, у ердан сассиқ хид келиши сабабли, кўнглим айнимаслиги учун чиқолмайман. Мен чиқинди тўғрисида арзланмаяпман, шаҳардаги барча ёмон нарсаларга кўз юмяпман. Лекин, ҳар беш метрда тупук, тупук, тупук бўлганида — бу асаб касаллигига олиб келишига оз қолади.
Муаммолар ва Қирғизистон келажаги тўғрисида
Баъзида бирон жойга кетиб қолгинг келади, лекин қаерга ахир ўзингдан қочолмайсан.
Бишкек шунчалик чиройли шаҳар-ки, эртаклардагидек кўринади. Мен икки йил чўлда яшадим ва Бишкекка қайтганимда, у менга жаннатдек сезилди. Миллиард доллларлари бор бадавлат давлатларнинг биз каби табияти йўқ.
Мен Қатарда ўқитувчи бўлиб ишлаганман, менда шайхларнинг фарзандлари ўқир эди. Мен тез-тез уларнинг ота-онаси билан учрашганман, улар мендан биринчи бор Қирғизистон тўғрисида билишган. Лекин агарда ўқувчиларимнинг болалари бизга келишса мен уятда қолар эдим. Ахир улар дам олиш кунлари Европага боришади, шайхларни таклиф қилишимиз учун мамлакатни нормал тазда қилишимиз керак.
Хорижлик нима қилади? Мехмонхонадан чиқиб “ЦУМ”дан ўтади — хаммаёқ тупук. Бу аянчли аркалар ости — тупук билан тўлган. Шаҳарда тоза жой йўқ. Сиз, хорижликлар шаҳарни томоша қилади деб ўйлайсизми? Йўқ, улар Филармониягача боришади, кейин тоққа кетишади. У ердан, Иссиқ-Кўлга.
Ҳар учинчи, агар ҳар иккинчи бўлмаса ҳам тупуради ва уларнинг барчаси Қирғизистон имиджига тупуради. Улар бир тупук билан мамлакатнинг имиджини ўлдираётганини тушунишмайди. У эса бизда бунингсиз ҳам йўқ, аввал бири ўзининг “зима не будет”и билан чиқади, кейин иккинчиси, кейин бу барча қўрқинчли одамлар билан инқилобни кўрсатишади. Ва шунинг учун бу ерга ҳеч ким келишни хоҳламайди.
Мен Қирғизистон бўйлаб саёҳат қилаётган швесарияликни учратдим. У бизнинг ҳожатхоналарни суратга олаётгани учун, мен ундан буни нимага олаётганини сўрадим. У эса менга: “Мен бундай ҳолатни ҳеч қачон ҳеч қаерда кўрмаганман”, деб жавоб берди. Ахир у буни ўзи билан олиб кетади ва бузилган сортирлар суратларини кўрсатади, бизнинг гўзалликларни эмас.
Бу хорижликлар бизнинг йўлларимизни, шаҳримизни, одамларимизни кўришади ва барча таъсуротларини ўзи билан олиб кетади. Лекин улар ҳеч қачон биз тўғримизда ёмон гап гапирмайди. Ахир улар тарбия кўрган.
Табиатнинг гўзаллиги бизнинг хизматимиз эмас. Табиат ўзича, у одамларга боғлиқ эмас. Агар маданият бўлмаса бу билан фахрланиб бўлмайди. Жамоатчилик ўзгариши керак ва одамлар бу ўзгаришга ташаббус кўрсатиши лозим.
Муаллиф: Азамат Омуралиев
Таржима: Даврон Ҳотам