77 одамни ўлдирганлиги учун қамоқ жазосига ҳукм қилинган Андерс Брейвик қамоқхонадаги “ноинсоний” шароит юзасидан арзланди. Норвегия суди унинг аризасини қаноатлантирди.
Норвегия суди қамоқхонадаги ноинсоний шароитлардан арзланган Андерс Брейвик шикоятини қаноатлантирди. Суд қарори 2016-йилнинг 20-апрел куни эълон қилинди. Унда суд ҳукуматнинг инсоний муносабат ва инсон қадриятларини ҳурмат қилиниши ҳуқуқини бузганини тан олади.
Осло округи судяси сўзларига кўра, “ноинсоний муносабатни таъқиқлаш демократик жамиятнинг ассосий қадриятларидан биридир”.
“Бунга хеч нарсага қарамай — хатто қотил ва террорчилар тўғрисида гап кетганида ҳам амал қилинади. Суд […] қамоқдаги шароитлар ноинсоний муносабатлардан иборатдир деган қарорга келди”, — деб иқтибос келтиради судя сўзларидан Британия алоқа корпорацияси.
Брейвикнинг ўзи 2015-йил мартида назоратчилар унинг мактубларини текшираётгани ва бу унинг шахсий хаёт ҳуқуқининг бузилиши эканини айтиб ҳукуматга арз билан мурожаат қилганди. Бундан ташқари у, уни кеч тунда тинтишаётгани ва бошқалардан алоҳида, ёлғиз хонада сақлашаётганини таъкидлаган.
Суд қарори билан ҳукумат Андерс Брейвикга 40 минг доллар миқдорида компенсация тўлаб бериши керак бўлади.
Брейвик оқибатида 77 одам вафот этган икки терор ҳужумини ташкил қилгани учун қамалган.
2011-йилнинг мартида портловчи моддалар билан тўлдирилган машина Ослонинг бош кварталида портлаган. Портлаш натижасида тахминан ўн одам ўлган ва яқинда жойлашган биноларга зарар етган.
Брейвик иккинчи терор ҳаракатини ўша куниёқ содир этган. Полиция кийимини кийиб олиб, у бошқарувчи Ишчи партиясининг ёшлар лагери ўтаётган жойда одамларга қарата ўқ узган. Ўлганлар орасида болалар ҳам бор.
Муаллиф: Айжамал Мураталиева
Таржимон: Даврон Ҳотам