Россия президенти Владимир Путинни қўллаш харакатининг ташкилотчилари Қирғизистон бошқа ўлкалар билан алоқа тузишда уларнинг Россия билан бўлган алоқасининг қандай эканлигини ёдга олиши керак деб ҳисоблашади. Харакат май ойида митинг ўтказишни режалаштирмоқда — унга “камида 1000 киши” қатнашади.
Путинни ҳамда Россияни қўллаш харакати “Алтын доор”, “Баатыр ордо” ҳамда “Улуу максат” жамоатчилик ташкилотлари томонидан уюштирилган. Расмий турда улар тарафдан рус президентини қўллаш биринчи навбатда терроризмга қарши курашиш ва ЕОИИнинг доирасида ҳамкорлик қилиш эканини билдиришди.
Уюштириш комитетининг тенг ҳуқуқли раиси Тилек Исаев Қирғизистон бошқа ўлкалар билан бўлган ҳалқаро лойиҳаларни уларни Россия билан бўлган алоқасини “изга солгандан кейин”гина ишга ошириши керак деб ҳисоблайди. .
Харакат тарафидан тарқатилган расмий баёнотда хорижий ОАВда Путинга қарши “ҳалқаро ҳамкорлик” бошланганлигига ишонтирилмоқда.
“Индамай четда қараб туриб бўлмайди деб ҳисоблаймиз ҳамда қирғизистонликлар қатори Қирғиз элининг дўсти ва биз хурмат қилган Россия президентининг ор-номиси билан обрўсини қўрғашга ўз овозимизни қўшиш ниятидамиз!” — деб ёзилган матнда.
Янги ташкил қилинган харакатнинг аъзолари Россия президентини қўллаб тинчлик акцияларини ўтказишни режалаштирмоқда. Уларнинг айтишларича, илк тадбир майда бўлади — унга “камида 1000 киши қатнашади».
Муаллиф: Дмитрий Мотинов
Таржима: Даврон Ҳотам
Видео: Дастан Умоттегин