Москвада Марказий осиёлик 70дан ортиқ киши ўткир озиқ-овқат заҳарланиши сабабли касалхонага ётқизилди. Ҳозир уларнинг орасида қирғизистонликларнинг бор ёки йўқлиги аниқланаяпти.
Москвадаги умумий ётоқхона ошхонасида Тожикистон ва ўзбекистонлик 73 мухожир заҳарланган.Қирғизистон ТИМ жабрланганлар орасида қирғизистонликлар бор-йўқлигини аниқлаяпти.
Муҳожирлар Россия пойтахтида турк қурилиш фирмаларидан бирида ишлаган, деб маълум қилди “Би-би-си”нинг рус хизмати тожик фуқаролари ҳуқуқини ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи, “ЭТМОС” рус нотижорат хамкорлиги президенти Каримжон Ёровга таянган ҳолда.
Ёров маълумотига кўра, мухожирларга кечки овқатга ош ва товуқ, гарнирга картофел пюреси ва макарон берилган. Овқатни муҳожирлар ишлаётган фирма ошпазлари бюртма билан тайёрлаган. Овқатдан сўнг 70дан ортиқ одамда кўнгил айниш, бош айланиши ҳолатлари бўлган. Шундан кейин уларга тез ёрдам чақирилган.
“Ишчилар иш ўрнини йўқотишдан қўрқиб можаро тўғрисида гапиришдан бош тортишаяпти. Кеча кечаси полиция ҳодимлари ҳам содир бўлаётган воқеани тасвирга олишга тўсқинлик қилди. Юздан ортиқ одам касалхонага олиб келинган. Тез ёрдам уларни қутқариш учун йигитларга кўчанинг ўзида тиббий ёрдам кўрсатишди”, — деди Ёров BBCга.
Воқеа жойига 27 тез ёрдам бригадаси келган. 73 одамдан 60 нафари Боткин номидаги ва №2- инфекцион касалликлар касалхонасига ётқизилган.
Қолган 13 жабрланувчи жойида тез ёрдам хизмати олган. Уларнинг ёши — 25 дан 40 гача.
14 апрел эрталаб беморларнинг бир қисми ўз хоҳиши билан касалхонани тарк этган.
“Московский комсомолец” ва “Азаттык” маълумотига асосан, захарланганлар орасида қирғизистонликлар бор.