АҚШ Давлат департаменти ўзининг қийноқлар тўғрисидаги ҳисоботида Қирғизистондаги миллатчилик ва зўравонлик тўғрисида маълум қилди

1309

АҚШнинг Давлат департаменти ўзининг инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги Қирғизистонда қийноқлар қўлланилиши, озчиликлар ҳуқуқларининг паймол қилинишини, дин эркинлигидаги чекловлар ва миллатчилик мавжудлигини таъкидлади.

Ташқи ишлар министрлиги вазифасини бажарувчи, АҚШ Давлат департаменти 13 апрел куни ўзининг сайтида, 2015 йилда дунё бўйича инсон ҳуқуқлари масаласига бағишланган, навбатдаги ҳисоботини эълон қилди.

Ҳисобот Давлат департаментининг бу мамлакатлардаги эксперт ва кузатувчиларининг анализ ҳамда баҳоларига асосланади.

Ҳужжатда асосан ҳуқуқтартибот органлари томонидан махбусларга нисбатан қийноқ, жинсий ва этник озчиликларга босим, журналистларни таъқиб қилиш, дин эркинлиги, одам савдоси ҳамда халқаро нодавлат ташкилотлари (ХНТ)га нисбатан таъқиблар тилга олинади.

Америкалик мутахассислар ҳисоботи бўйича, 2015 йилда Қирғизистонда миллий озчилик хамда жинсий озчиликларга нисбатан ҳуқуқ тартибот органлари томонидан зўравонлик, босим ва репрессиялар давом этган.

“Жинсий озчилик аъзоларининг маълум қилишича, милиция уларнинг махсус танишув чатларини кузатиб, бу ресурс фойдаланувчилари билан учрашув ташкил қилади ва пул таъма қилади”, — дейилади ҳисоботда.

Унда шунингдек БМТга таянган ҳолда, “2010 йилдаги миллатлараро зўравонликдан сўнг”  хибс қилиш ва қўлга олишлар кўпайгани таъкидланади. Шунингдек, Давлат Департаментида, ҳукуматда миллий озчиликлар йўқ деб ҳисоблашади.

Ҳисоботга асосан, мамлакатда оиладаги зўравонлик ҳолатлари кўпайган. Жинсий зўравонлик ва аёлларнинг эрлари томонидан калтакланиши ҳеч ким томонидан кузатилмайди, оиладаги зўравонлик одатда  асосан маъмурий жарима билан жазоланади.

Болалар билан қўпол муносабатда бўлиш муаммоси, шу жумладан балоғат ёшига тўлмаганларни калтаклаш, мехнат ва жинсий эксплуатация қилиш ҳисобтга асосан, мамлакатда актуал масала бўлиб қолган. Айни пайтта болалар ва аёлларга нисбатан зшўравонлик тўғрисидаги расмий статистика давлат органларининг  уларга қарши курашининг самарасизлиги сабабли анча кўп озайтирилган.

“Мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари масаласида ўз лавозимини суистеъмол қилиб ва порахўрлик билан шуҳулланаётган ҳуқуқ тартибот органлари ва бошқа давлат органларидаги жавобгар шахсларнинг тўла жазоланмаслиги атмосфераси таъкидланади. Бу вазият, жавобгарларни жазога тортишга жалб қилмаслиги  марказий ҳукуматнинг қодир эмаслиги ва истамаслигини акс эттиради, бу эса, ҳуқуқ тартибот органларига ожиз фуқароларни таъқиб қилишига олиб келади”, — дейилади ҳисоботда.

Давлат департаменти маълумотлари кўп жихатдан “Фридом Хаус” халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти ҳисоботига мос келади. Мазкур ҳужжатда ҳам қийноқ, миллий ва жинсий озчиликларни таъқиб қилиш ҳоллари тилга олинган.

Муаллиф: Сезим Канибекова

Таржима: Даврон Ҳотам