Жээнбеков парламент раиси  хизматидан кетди

889

Парламент етакчиси  Асилбек Жээнбеков акаси  — Сооронбай Жээнбековнинг  премьер-министрликка тайинланиш эҳтимоли боис,  ўз хоҳиши билан хизмат вазифасидан бўшади.

Асилбек Жээнбеков парламентнинг  13-апрелдаги умумий йиғилишда  раислик хизматидан кетганини билдирди. Унинг акаси  — Сооронбай Жээнбеков — ҳозирги вақтда  премьер-министрликка номзод сифатида кўрсатилмоқда.

“Ҳозир менинг туғишган акамни хукумат бошчилигига тайинлаш масаласи ечилмоқда. Шунинг учун мен парламент раиси хизматидан кетишга ўз хоҳишим билан ариза ёздим”, — деб билдирди  «АКИпресс» маълумот  агентлиги.

Жээнбеков социал-демократлар (ҚСДП) фракцияси парламентни VI чақирилишининг депутати ҳизматида қолмоқчи.

Хозирча  Жээнбековнинг ҳизмат ўрнига ким келиши номаълум.

ҚСДП 12-апрелде премьер-министр ҳизматига Сооронбай Жээнбековнинг номзодини кўрсатган. Социал-демократларнинг мазкур қарорини парламентдаги «Ата Мекен», "Кыргызстан" ва  "Өнүгүү-Прогресс" фракциялари хам қўллашган.

Сооронбай Жээнбеков 2010-йилнинг  апрелидан 2015-йилнинг декабрига қадар  Ўш вилоят маъмуриятининг раиси ҳизматини бажариб келган. Сўнгра бир неча ой давлат кадрлар ҳизматини бошқарган. Унинг оҳирги хизмати  — президент маъмуриятини раисининг ўринбосари, унинг бу хизматга келганига бир ойдан ошмаган.

Таъкидлаб ўтсак ҳукумат раиси  Темир Сариев хам 11-апрелда ўз хоҳиши билан хизматдан кетган. Сариев бу қарорга транспорт министри  Аргинбек Малабаев  билан бўлган можародан сўнг  келган. Улар бир-бирларини  Баликчи-Корумду автомашина йўлларини қуриш бўйича тендер ўтказилишидаги пораҳўрлик схемасида айблашмоқда.