Парламентдаги уч фракция премьер-минстрликка Сооронбай Жээнбеков номзодини қўллади

819

 Сооронбай Жээнбековнинг премьер-министр хизматига номзодини парламентдаги олти фракциянинг учтаси томонидан қўллов топди. Минстрлар кабинетининг шу вақтгача раҳбари бўлган Темир Сариев Баликчи-Корумду авто йўлини таъмирлаш бўйича тендер атрофидаги баҳслар сабаб 11 апрелда ўз ихтиёри билан хизматни тарк этган.

Парламент  ҚСДП фракцияси премьер-министрликка номзодни 12 апрелда кўрсатди. Партия аввал ҳукуматнинг Ўш вилоятидаги мухтор вакили бўлиб, шунингдек Қишлоқ хўжалик минстрлигини бошқарган президентнинг аппарат раҳбари  Сооронбай Жээнбеков номзодини таклиф қилди.

Регламентга кўра, премьер-министрлик хизматига кўрсатилган шахснинг номзодлигини ЖКдаги барча фракциялар қўллаб, сўнг маъқуллашув йўл –йўриғи бўлиши керак.

Сооронбай Жээнбековнинг номзодини “Ата Мекен” фракциясининг аъзолари, сўнг “Кыргызстан” ҳамда “Өнүгүү-Прогресс” фракциялари  бир овоздан қўллашган.

Жээнбековнинг ўзи “Кыргызстан” фракциясининг йиғинида бунга қадар у премьер-министрликка номзодини қўйиш ҳақида ўйлаб кўрмаганини айтди.

“Рости мен премьерлик учун қадам қўйиш тўғрисида ўйлаган эмасман. Бироқ партия менинг номзодимни таклиф қилиш қарорини олди”, — деди Жээнбеков.

Сооронбай Жээнбеков парламент раиси  Асилбек Жээнбековнинг туғишган акаси бўлади. Фикр келишмовчиликлари бўлмаслиги учун агар акаси премьер -министр бўлиб сайланса, у раислик хизматидан кетади.

“Мен премьерликка тайинлансам, у ҳолда  Асилбек Жээнбеков ўз ўрнини бўшатади”, — деб ёзди “АКИпресс” ахборот агетлиги номзоднинг сўзларини.

Президентнинг аппарат етакчиси ишонч учун ҳамкасбларига миннатдорчилик билдириб, ишга киришишга тайёр эканлигини билдирди.

“Енгил эмаслигини биламан, бироқ ишлаш керак. Мен бу борада эшитганимдан бери келажакда президентнинг, партиянинг ҳамда парламент олдида уялиб қолмасам бўлди деб ҳижолат қилаяпман” , — деган Сооронбай Жээнбеков.

Миинстрлар кабинетининг аввалги раҳбари транспорт минстри  Аргинбек Малабаев билан бўлган низоси фонида 11 апрелда хизмат вазифасидан кетган. Амалдорлар депутатлар комиссияси тарафидан аниқланган тендер ўтказишдаги қонун бузарликларда бир бирини айблашган. Малабаев  премьер-министр тендерда ғолиб чиққан хитой компаниясининг манфаатларини ҳимоя қилганлигини билдирса, премьер эса Малабаевни идора раҳбарлигидан бўшатиш таклифи билан президент аппаратига мурожаат қилган.

Текширувлар натижасига кўра депутатлар комиссияси минстрлар кабинетининг раҳбарига ишончсизлик кўрсатган. Сариев тендерга ҳеч қандай алоқаси йўқ эканини расмий билдириб, ўз ихтиёри билан хизматдан кетишини эълон қилган.