Парламент етакчиси Асилбек Жээнбеков акаси — Сооронбай Жээнбековнинг премьер-министрликка тайинланиш эҳтимоли боис, ўз хоҳиши билан хизмат вазифасидан бўшади.
Асилбек Жээнбеков парламентнинг 13-апрелдаги умумий йиғилишда раислик хизматидан кетганини билдирди. Унинг акаси — Сооронбай Жээнбеков — ҳозирги вақтда премьер-министрликка номзод сифатида кўрсатилмоқда.
“Ҳозир менинг туғишган акамни хукумат бошчилигига тайинлаш масаласи ечилмоқда. Шунинг учун мен парламент раиси хизматидан кетишга ўз хоҳишим билан ариза ёздим”, — деб билдирди «АКИпресс» маълумот агентлиги.
Жээнбеков социал-демократлар (ҚСДП) фракцияси парламентни VI чақирилишининг депутати ҳизматида қолмоқчи.
Хозирча Жээнбековнинг ҳизмат ўрнига ким келиши номаълум.
ҚСДП 12-апрелде премьер-министр ҳизматига Сооронбай Жээнбековнинг номзодини кўрсатган. Социал-демократларнинг мазкур қарорини парламентдаги «Ата Мекен», "Кыргызстан" ва "Өнүгүү-Прогресс" фракциялари хам қўллашган.
Сооронбай Жээнбеков 2010-йилнинг апрелидан 2015-йилнинг декабрига қадар Ўш вилоят маъмуриятининг раиси ҳизматини бажариб келган. Сўнгра бир неча ой давлат кадрлар ҳизматини бошқарган. Унинг оҳирги хизмати — президент маъмуриятини раисининг ўринбосари, унинг бу хизматга келганига бир ойдан ошмаган.
Таъкидлаб ўтсак ҳукумат раиси Темир Сариев хам 11-апрелда ўз хоҳиши билан хизматдан кетган. Сариев бу қарорга транспорт министри Аргинбек Малабаев билан бўлган можародан сўнг келган. Улар бир-бирларини Баликчи-Корумду автомашина йўлларини қуриш бўйича тендер ўтказилишидаги пораҳўрлик схемасида айблашмоқда.