Бишкекдан 10 километр олисда жойлашган кичкина Милянфан қишлоғи яшовчилари, қишлоқ марказидаги болалар боғчаси ва мактаб ўртасида завод пайдо бўлганидан хайратда.
Қисқача:
- Кичкина Милянфан қишлоқида боғча ва мактаб ўртасида ишлаб чиқаришда химиявий моддалардан фойдаланилувчи завод қурилган.
- Қишлоқ ахлининг ярми болалар соғлиги ва экологиядан ташвишланиб завод қурилишига қарши бўлган.
- Завод вакиллари kgга қурилишга руҳсат берувчи ҳужжатларга эга эмасликларини тасдиқлашди.
- У Экологик ва техник хавфсизлик бўйича бошқарма завод ноқонуний равишда қурилгани тўғрисида қарор чиқарди.
- Маҳаллий ҳукумат kgнинг руҳсат берувчи ҳужжатлар бўлмай туриб нега завод қурилиши давом эттирилган деган саволига жавоб беролмади.
- Тергов натижалари бўйича, завод вакиллари аҳолига зарар келтирмаслик учун қурилишни қишлоқ марказидан чеккага кўчиришга ваъда беришди.
Батафсил:
Милянфан — тўрт мингдан кўпроқ одам истиқомат қилувчи, Чуй вилояти Иссиқ-Ота районида жойлашган. Бутун қишлоққа — бир мактаб ва бир болалар боғчаси бор.
Ўтган йилнинг октябрида ўқув муассасалари ўртасида девор-том махсулотлари ишлаб чиқариш бўйича завод қуриш бошланган. Ҳозир корхона қуриб битказилган — у боғча билан умумий деворга эга ва 50 метрдан кам бўлмаган масофада жойлашган.
Маҳаллий ахоли, қишлоқ ҳукумати қандай қилиб ўқув масканлари ёнига ишлаб чиқаришда химмик моддалар (ПВХ —поливинилхлорид)дан фойдаланувчи заводнинг қурилишига руҳсат берганидан ҳайратда.
Фуқаровий фаол Салима Джумаза маҳаллий ҳукуматга нега корхонанинг қурилишига маъқуллик берилганини тушунтириб беришни сўраб бир неча бор мурожаат қилган. У болалар саломатлиги, экология ва сувнинг ифлосланишидан ташвишланмоқда.
“Болалар боғчаси завод билан чегарадош, уларни фақат девор ажратиб турипти. Барча чиқиндилар боғча ёнида бўлади, ёзда буғ чиқади, барча зарар болаларга бўлади. Менинг икки болам у ерда ўйнайди”, — деди Джумаза.
У имзо йиғиш ташаббускори бўлган — фаол бир ойда кўнгиллилар билан бирга қишлоқнинг мингдан ортиқ яшовчилари билан суҳбат ўтказган ва улар заводнинг ишга туширилишига қарши харакатга қўшилган.
Имзо қўйганлар орасида мактаб директори Айгул Кунтубаева ҳам бор. У завод қишлоқ маркази — уйлар, мактаблар ва боғча ёнида бўлмаслиги керак деб ҳисоблайди.
“Менда 1050 ўқувчи таҳсил олади. Цехнинг ортидаги болалар боғчасида 200 бола бор. Биз ҳозир пул тўғрисида эмас, болаларнинг келажаги тўғрисида ўйлашимиз керак. Бу цехни ишга туширишдан аввал яхшилаб ўйланинглар”, — дейди директор.