Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ ҳудудида 1-апрелдан 2-апрелга ўтар кечаси бошланган можаро арадан тўрт кун ўтиб тўхтатилган. Томонлар ярашув тўғрисида эълон қилди, Озарбайжон ва Арманистон Бош штаби раҳбарлари эса куни кеча ўқ отишни тўхтатиш тўғрисида келишиб олди.
Халқаро матбуот хабарига кўра, Тоғли Қорабоғда 7-апрел куни тинч. По сообщениям международной прессы, ситуация на территории Нагорно-Карабахской республики на 7 апреля остается спокойной. Озарбайжон ва Арманистон Бош штаби раҳбарлари эса куни кеча Москвада учрашишди ва ҳарбий харакатларни тўхтатиш тўғрисида келишиб олди.
1-апрелдан 5-апрелгача харбий харакатлар содир бўлган Тоғли Қорабоғда келишув бўлгани тўғрисида аввал тан олинмаган Тоғли Қорабоғ ҳукумати расмийлари маълум қилишди, сўнгра, 5-апрел куни Озарбайжон шундай маълумот билан чиқди.
Бироқ Озарбайжон мудофа вазирлиги матбуот –хизмати ярашув эълон қилинганининг эртаси куни РИА Новостига берган интервьюсида Арманистон ўқ чиқарганини маълум қилди.
Озарбайжон мудофа вазирлиги матбуот –котиби Вагиф Дяргахлы сўзларига кўра, Арманистон томони 115 марта ўқ чиқаришни тўхтатиш режимини бузган.
Арманистон ўз номига бўлган айбловларни инкор этти ва ярашувни бузмаганини маълум қилди.
Тоғли Қорабоғ вакили Сенор Асратян Озарбайжон томонининг маълумотини “нотўғри” эканини маълум қилди.
“Озарбайжон томонининг Арманистон томони қонун бузгани тўғрисидаги маълумоти — нотўғри. Қарама-қарши томонларнинг ўртасидаги алоқа линияси 5-апрел соат 12дан бошлаб ўқ чиқаришни тўхтатиш тўғрисида келишилган эришувга амал қилинган”, — деди Асратян.
АҚШ давлат департаментининг расмий вакили Марк Тонерт, можаро ҳудудида келишув “қайта тикланиш босқичида” турибди деб ҳисоблайди.
“Бу келишув шакилланиш босқичида турипди. Бироқ биз Но мы унинг мустахкамланаётганидан далда оляпмиз” , — деб маълум қилди Тонер ва АҚШ ишга жиддий киришаётганини қўшимча қилди.
Россия ТИВ, можарони изга солишга кўмаклашишини маълум қилди — бугун Россия дипломатлари Озарбайжон вакиллари билан учрашади.
Қирғизистон аввалроқ, 5- апрел куни ўзининг аввалги, 1991-йилда Бишкекда Қорабоғ можароси ҳудудида ўқ отишни тўхтатиш тўғрисида келишим изоланганидаги тажрибасига таяниб, ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилган.
Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси ҳудудида вазият 1-апрелдан 2-апрелга ўтар кечаси таранглашган. Озарбайжон ҳукумати Арманистон қуролли кучлари томонидан ўққа тутилганини маълум қилган. Арманистон ўз томонидан озарбайжонликларнинг “хақоратли харакатлари” тўғрисида маълум қилган.
Россия ОАВлари маълумотига кўра, қуролли қарама-қаршилик 30дан ортиқ одам ҳаётига зомин бўлган. Жабрланганлар орасида тинч ахоли вакиллари ҳам бор.
Фото: PAN
Муаллиф: Айжамал Мураталиева
Рус тилидан Даврон Ҳотам таржимаси