Панаманинг Mossack Fonseca юридик фирмаси ҳужжатларининг очиққа чиқиши дунё етакчилари ва уларнинг яқинлари қандай қилиб солиқ тўлашдан қочиш ҳамда пул ювиш учун офшорлардан фойдаланганлигини кўрсатди. Kloop.kg редактои Азамат Омуралиев нега бу тарихий воқеа дунёни ўзгартириши мумкинлигини тушунтиради.
Forbesнинг янги бош редактори Николай Усков Владимир Познерга яқинда берган суҳбатида, одамлар бу ерда ва ҳозир бўлаётган воқеанинг тарихий ахамиятини баҳолай билмасликка мойил эканини айтади.
Ростдан ҳам бунда ҳақиқат ҳам бор. Қандайдир можаро бўйича (сиёсий, маданий ёки жамоатчилик билан боғлиқ) объектив баҳо беришга фақат оқибатларидан кейин мумкин бўлади. “Панамагейт” билан боғлиқ, офшор операциялари бўйича ҳужжатларнинг очиқланиши бўйича тарихдаги энг йирик ҳодисада ҳам шундай масала туради.
Лекин унда “муҳум воқеа” ва “ахамиятсиз” деган шубҳалар бор йўқлигини англатмайди. Бу албатта катта миқёсдаги прецедентдир. Масала ҳужжатларнинг очиққа чиқиши нақадар тарихий ахамиятга эгалиги ва унинг охир оқибат нималарга олиб келишидадир.
“Медуза” нашри “Панамагейтни” “кун, ҳафта ва , балки йилнинг” бош мавзуси дея таърифлади. Мана шу "балки"ҳис қилиниши бўлиши мумкин бўлган ва айни пайтда оқибати қандай бўлиши номаълумликдир.
Ҳозирча улар деярли йўқ. Киев ва Москва журналистлар саволларидан қочмоқда ва Порошенко ҳамда Путиннинг фош этилган схемаларга алоқадорлигини рад қилаяпти. Лондон эса Буюк Британиянинг амалдаги премьер-министри Дэвид Кэмэрон отасининг офшорлари — бу “шахсий” масала эканини айтмоқда. Озарбайжонда (қирғиз конлари билан тўғридан-тўғри болғлиқ бўлган можаро атрофида) президент Алиевнинг миллартлаган АҚШ долларига тенг активлар соҳиби бўлган фарзандлари — ўз бизнесига эга бўлиши мумкин бўлган “катта фуқаролар” экани ва бу таъқиқланмаганини айтиб оқланишаяпти.
Ижтимоий тармоқларнинг рус сегментидаги кўплаб фойдаланувчилар бу масалада хазиллаша бошлади: “икки миллард — бу Путиннинг чўнтак пули” ва “ҳеч ким воқеанинг бундай тарафга ўзгаришини кутмаганди” каби.
Россия ва жанжалга алоқадор МДҲ давлатларининг ҳеч биридан, тезкор реакция билдириш, истеъфо ва суд жараёнларини албатта кутиб бўлмайди. Transparency International коррупцияга қарши халқаро кураш ташкилоти вице-президенти Елена Панфиловага кўра, “Панамский архив” — аввалдан Россия тўғрисида эмас”.
Унинг сўзларига кўра, фош қилинган маълумотлар қонун устувор бўлган мамлакатлар учун аҳамиятли. У ерда Панфилова ҳисобича, жиноий ишлар ҳам қўзғатилиши мумкин. “Қонун устуворлиги бўлмаган давлатлар учун, бу билишлари учунгина муҳим. Бироқ дарҳол буни тергов қилишга киришишини кутмаслик керак”, — дейди у.
Ҳа, агар Москвада бу маълумотлар саноқлигина норзиликларга сабаб бўлган бўлса, Исландияда масалан, сурати “Нонамагейт” символига айланган, фош қилинган премьер-министр истеъфоси учун катта норозилик намойишига сабаб бўлди. Бу ерда мантиқ ҳам бор: авторитар давлатлардан кўра демократия ривожланган давлатларда офшорлар бўйича ҳужжатларнин фош бўлишини янада муҳумроқлиги мантиққа тўғри келади.
Бироқ бу жараён сиёсат билан тўғридан тўғри боғлиқ бўлмаган, жамоатчилик силжишига олиб келади. Бунинг учун озгина тарихга назар солиш керак.
Эдварда Сноуден маълумотларининг очиқланиши — дунё жамоатчилиги Америка махфий хизматлари деярли бутун дунёни тинглаётганини билганидан кейин — маълумот сир сақланиши масаласи кўндаланг қўйилган. Агар Сноуденгача кўплаб фойдаланувчиларни камида банк хисоби бўйича маълумотлар ҳавфсизлиги ташвишлантирган бўлса, ундан кейин ҳаммаси ўзгарган. Энди маълумотлар хавфсизлиги катта маркетинг қуроли (кўринг. Telegram) ва суд жараёнларига сабаб бўлмоқда (кўринг. скандал между Apple и ФБР).
Ва хатто Сноуден ҳам бутун индустрия тараққиёт курси ва жамоатчилик фикрини ёлғиз ўзгартирмаган. Негаки, унинг маълумотларининг фош этилишида тинглаш билан боғлиқ бошқа йирик жанжаллар ҳам бор — масалан, “Уотергейт”. Ўшанда, ўтган асрнинг 70-йиллари, америка жамоатчилиги президент Ричард Никсон демократик партиядан рақибларини тинглаётганини билган. Натижада, тергов унинг муддатидан аввал истеъфо беришига олиб келган. Агар Сноуден маълумотлар ҳимоясизлиги бўйича ўсиб бораётган хавфсираш кульминациясида бўлса, Уотергей жанжали унинг бош нуқтаси бўлган.
“Панамагейт” ўхшаш эффектга эга бўлиши мумкин. Ахир у бўлиши мумкин бўлган, шунингсиз хам барчага маълум бўлган нарсани тасдиқлади — сиёсатчилар пулларни ўғирлашади ва беркитишади. Кўп пулни.
Энди, бу концептнинг ҳужжатли тасдиғи бўлгач, қоидалар ўзгариши мумкин. Энди халқда коррупцияга қарши кураш давлат комиссияси ва мониторинг бўйича нодавлат ташкилотлари фаолиятини савол остига қўйишга жиддий асослари бор.
“Панамагейт” факти бўйича — бу маблағ ва минглаб жиноятларнинг жиддий далилларидир. Офшорларда пул сақлаш ноқонуний эмас, лекин бу пуллар қандай пуллиги ва улар у ерган қаердан келиб тушгани — умуман бошқа масала. Бу маълумотлар очиқланишининг асосий мақсади: сиёсатчи ва тадбиркорларни бу пуллар қаердан келганини тушунтириб беришига мажбур қилишдир.
“Панама архивида” кўрсатилган хамма билан бундай бўлмайди. “Панамагейт” ҳозирнинг ўзида дунёни бошдан оёқ ўзгартиролмайди. Балки унга ҳам 40 йил ва янада йирикроқ жанжал керак бўлар. Бироқ у ўз ишини қилди, уруғ экилди, жараён бошланди.
Бош сурат манбаси: МосЛента
Муаллиф: Азамат Омуралиев
Рус тилидан Даврон Ҳотам таржимаси