Атамбаевнинг қизи ўзини "ўз кўрсатиш"да айблашгач фамилиясини ўзгартирмоқчи

845

Президент Алмазбек Атамбаевнинг қизи фамилиясини ўзгартириши ҳақида билдирди. У бунга хайрия қатори  Даун синдромига йўлиққан болаларга 200 минг сом ўтказиб бергандан кейин унинг номига “ўзини пиар қилиш”  деган айблар айтила бошлаганидан сўнг қарор берган.

Президент Алмазбек Атамбаевнинг қизи, суратчи  Алия Шагиева (онасининг фамилияси билан айтилган) 30-мартда ўзининг “Фейсбук”даги саҳифасида фамилиясини ўзгартириши ҳақида ёзди.

У бу қарорга олган суратларидан тушган пулни хайрияга берганидан кейин танқидчиларнинг “ўзини пиар қилаяпти” деган айбловларидан кейин келган.

Шагиева суратларини сотишдан тушган пулни хайрия қатори Даун синдромига учраган болалар ота оналарининг  фондига 24-мартда ўтказиб берган. Унинг “Метаморфозалар” кўргазмасида кўрсатилган меҳнатлари суратчига 200 минг 200 сом қозонтирган.

“Мен умр бўйи онамнинг фамилияси билан аталиб келаман, энди қариндошлик алоқалар сабаб, менга бўлган қизиқишларни қочиш учун паспортимни ҳам алмаштирмоқчиман. Бунинг ортидан  [айблашлардан] менда қандай руҳий муаммолар бўлганини дўстларимдан сўраб кўрсанглар бўлади”, — деб ёзди Шагиева “Фейсбук” ижтимоий тармоғидаги саҳифасига.

Шагиеванинг айтишича, унга унинг ҳақиқий фамилияси ҳақида биринчи марта эшитган танишларини ёдга олишга тўғри келмоқда. Суратчи қиз уни “ўзини пиар қилиш”да айблаган одамларнинг фикрларига тўқнашганини, чунки у ўлка президентининг қизи эканлиги тўғрисидаги маълумотни ўзи билдирмаганини айтди.

“Бу кунлари мен интернетга кириб, бўлаётган нарсаларнинг барини ўқиб турдим, ноқулай аҳволга тушиб, телефондан олислаб ётдим, чунки шок анчайин кучли бўлган. Мен бирорта ҳам ахборот агентлигидан мендан интервью олишни илтимос қилган эмасман, улар ўзлари биринчи ёзишган. Интервью бераётган маҳалимда эса мен ҳақиқий фамилиямни умуман тилга олмаганман, бунга ўзинглар ҳам ишонсанглар бўлади”, — деб ёзган у.

Ўз билдирувида суратчи яхши фикрларни ёзганларга миннатдорлик билдириб, танқидчиларга “дадиллик” тилаган.

“Ўзимни реклама қилишни яхши кўришим тўғрисида қичқираётган одамлар мени ундан юз карра кучли реклама қилишмоқда. Интилишда давом этаверинглар! Сизлар мени янада кучлиров қилмоқдасизлар”, — деб қўшимча қилган у.

Фото: Алия Шагиеванинг  “Фейсбук”даги саҳифасидан