Муҳолифатнинг мувофиқлаштирувчи кенгаши ҳукуматни ағдаришга ҳаракат айблови билан Миллий хавфсизлик хизмати томонидан қўлга олинган Бектура Асанова ва Қубаничбека Қадировни норозилик намойишлари билан қўллаб-қувватламоқчи. Аввалроқ интернетда гўёки муҳолифат аъзоларининг митингларни уюштириш тўғрисида ўтказган музокараси аудио ёзувлари эълон қилинганди.
Муҳолифатчи Адил Турдукуловнинг Kloop.kgга берган интервьюсида айтишича, кенгаш муддати аниқ бўлиши биланоқ “кўпроқ одамларни йиғиш ва [суд] мажлисига боришга га ҳаракат қилади”.
“Таҳминимизча, суд раиси [Қодироқ ва Асановни судгача қамоқҳонада сақлаш]га икки ой беради … [Агар шундай бўлса], биз МХДҚ ёнида акциялар ўтказмоқчимиз”, — деди у.
Турдукулов Қодиров ва Асановларнинг қўлга олинишини “суҳолифатга нисбатан тахминий қадам” деб ҳисоблайди.
“Агарда биз буни хазм қилиб индамай қараб турсак, кейинги зарба [муҳолифатнинг]», бошқа кишиларига нисбатан бўлади,— дея қўшимча қилди у.
Жалолобод вилоятининг собиқ губернатори Бектур Асанов ва парламент собиқ депутати Қубаничбек Қадиров қарийб бир кундан бери Миллий хавфсизлик қўмитасида ушлаб турилибди.
Асанов ва Қадиров 24-март куни муҳолифатнинг “Республика” газетаси идорасида қўлга олинган.
Улар “мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган ҳаракатларни режалаш, куч билан ҳокимиятни эгаллаб олишга тил бириктириш”да айбланмоқда, -деб маълум қилди МХДҚ матбуот хизмати.
Жиноий процессуал кодексга мувофиқ, куч ишлатар тизимлар шу жумладан МХДҚ гумонланувчиларни 48 соатдан кўп бўлмаган вақт давомида ушлаб туриш ҳуқуқига эга. Шундан сўнг уларни қўйиб юбориш ёки жазо чорасини аниқлаш учун “Первомайский” судига олиб бориши керак. Бу уй қамоғи, шаҳардан ташқарига чиқмаслик тўғрисида тилҳат ёки икки ойга вақтинча сақлаш тергов изоляторига икки ойга киритиш жазоси бўлиши мумкин.
Гўёки муҳолифатчилар митинглар уюштириш ва ҳукуматни ағдариш тўғрисида гаплашгани ёзилган аудио ёзувлар 22-март куни BulBul видео-хостингида эълон қилинган. Суҳбатда таҳминан Жалолобод вилоятининг собиқ губернатори Бектур Асанов ва парламент собиқ депутати Қубаничбек Қадиров ҳамда вақтинча ҳукуматнинг Ички ишлар министири собиқ ёрдамчиси Дулатбек Турдуналиев иштирок этади.
Суҳбатда иштирок этгани айтилувчи шаҳсларнинг ўзлари эълон қилинган материаллар—“ монтаж ва соҳта” лигини айтишган. Бироқ Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси бир кун аввал ёзувларнинг ҳақиқийлигини айтган. Аудиоёзув жанжали фонида муҳолифатнинг Ўш шаҳрида 24-март кунига белгиланган қурултойи бекор қилинди.
МХДҚ матбуот котиби Рахат Сулайманов сўзларига кўра, ҳозир тергов олиб борилмоқда ва 295-модда “Ҳокимиятни куч билан босиб олиш ёки ҳокимиятни куч билан ушлаб туриш” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган. Бу моддага мувофиқ, қўлга олинганлар 12 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.