Қирғизистон ва Ўзбекистон Чегара хизмати раҳбарлари чегарадаги вазиятни муҳокама қилмоқда.

956
Олабуқа туманидаги “Қизилқия-автодорожний” чегара ўтказиш пунктида Қирғизистон чегара хизмати раҳбари Райимберди Дуйшембиев  ва унинг ўзбек ҳамкасби Рустама Эминжановларнинг учрашуви бўлиб ўтмоқда. Томонлар Чаласартдаги бахсли вазиятни муҳокама қилишмоқда.

Давлат чегара хизмати матбуот-хизматининг маълум қилишича, учрашув ўзбек томони ташаббуси билан уюштирилган.

ДЧХ маълумотига кўра, учрашув “Қизилқия-автодорожний” чегара ўтказиш пунктининг Қирғизистон томонида ўтмоқда.

ДЧХ раиси Райимберди Дуйшембиев ва Ўзбекистон МХХ чегара қўшинлари қўмондони Рустам Эминжанов Ўзбекистон ва Қирғизистон харбий ва харбий техникаларини жойлаштирган, Ахси туманидаги Чаласарт ҳудудининг аниқланмаган чегара ҳудудида юзага келган тарангликни муҳокама қилишмоқда.

Қизилқия-автодорожний”   — Ўзбекистон билан чегарадаги 15тадан ягона ишлаб турган чегара  ўтказиш путктидир.

Қирғиз-ўзбек чегарасида вазиятнинг таранглашуви

Ўзбекистон 18- март куни Ахси тумани Чаласарт ҳудудидаги чегарага икки бронетраспортер, икки КамАз ва тахминан 40 нафар харбийларни жойлаштирди.

Бу Қирғизистон ўзбекистонлик мутаҳасисларни Косонсой сув омбоидаа таъмирлаш ишларини олиб бориш учун ўз ҳудудига киритмаганидан сўнг юз берди.

Қирғизистон Ташқи ишлар министрлиги дарҳол чегарадаги блок постларни олиш талаби билан норозилик нотаси юборди. Бунга жавобан Ўзбекистон Қирғизистонни ноқонуний тарзда бахсли ҳудудларни ўзлаштириб олишда айблади.

Қирғизистон ўзбек харбийлари иштирокида харакатга жавобан чегарага икки бронетранспортер ва харбийларни олиб келди.

Томонлар 20-март куни харбийлар сонини 20дан 8 кишига озайтириш тўғрисида келишиб олишди.Қирғизистон Чегара хизмати матбуот котиби Гулмира Борубаевага кўра, “Қирғизистон бронетранспортерларни Ўзбекистон олганидан сўнг олади”.