Ўзбекистон билан чегара ҳудудидаги таранг вазият ҳақида нималар маълум?

1392

Қирғизистон ва Ўзбекистон чегаранинг бахсли қисмига ўз бронетранстпортерлари ва бир неча ўн харбийларини қўйди. Бу борада нима маълум ва нима маълум эмас — Kloop.kg материалида.

Қисқача:

  • Ўзбекистон Қирғизистондан ишчиларини таъмирлаш ишлари учун Ўрта-Тўқўй (Косонсой) сув омбори ҳудудига ўтказиб юборишни сўради;
  • Қирғизистон бундай ишларни қирғиз ҳукумати қилиши кераклигини айтиб, рад жавобини берди;
  • Қирғизистоннинг рад жавобидан сўнг Ўзбекистон ҳукумати 18-март куни чегаранинг бахсли ҳудудга икки БТР, икки КамАЗ ва харбийларни қўйди;
  • Қирғизистон ҳам шундай иш кўрди ва харбийлар билан икки БТР қўйди;
  • Қирғизистон ТИМ Ўзбекистон ҳукуматига вазиятни тушунтиришни сўраб норозилик нотаси юборди;
  • Ўзбекистон харбийлар чегарага Наврўз нишонланиши сабабли қўйилганини расмий тарзда маълум қилди;
  • Томонлар 21-март куни чегарадаги харбийлар сонини 20тадан 8 одамгача озайтиришга келишиб олишди, БТРлар эса участкада қоладиган бўлди.

Батафсил:

Ўзбекистон илтимоси

Чегара масалалари бўйича Қирғизистон ҳукуматининг махсус вакили Қурбанбай Искандаровнинг Kloop.kgга айтишича, чегаранинг ёпилиши Қирғизистон ва Ўзбекистонни сув билан таъминловчи Ўрта-Тўқўй (Косонсой) сув омбори  билан боғлиқ.

Искандаровга кўра,  Ўзбекистон улардан ишчиларини таъмирлаш ишларини олиб бориш учун  Ўрта-Тўқўй (Косонсой) сув омбори ҳудудига ўтказиб юборишни сўраган. Лекин Қирғизистон бундай ишлар чуқур музокаралардан кейин қилиниши кераклигини айтиб рад жавобини берган.

“Барча ҳужжатлар бўйича бу бизнинг ҳудуд шунинг учун таъмирлаш ишлари зарур бўлиб қолса буни Қирғизистон томони қилиши керак. Қирғизистон ҳудудида жойлашган объектрлар таъмирлаш ишларини қўшни давлатлар қилишига йўл қўйиб бўлмайди “, — деди Искандаров.

Дипломатия доиралардаги манбанинг Kloop.kgга маълум қилишича, Ўзбекистон делегациясининг таркибига қишлоқ ва сув хўжалиги вазири  ўринбосари, Ички ишлар вазири ўринбосари, Наманган вилояти амалдорлари ва Ер ресурслари бўйича Давлат қўмитаси, гиодезия, картография ҳамда давлат кадастр ҳодимларидан иборат 27 киши кириши керак эди.

Манба маълумотига асосан, деллегация шунингдек маҳаллий ахоли учун ўқув жихозлари, медикаментлар ва озиқ-овқат махсулотларидан иборат гуманитар ёрдам олиб ўтишни истаган.

Чегарада вазиятнинг қийинлашуви
Қирғизистон ўзбек ишчиларини ўтказишни рад қилгач Ўзбекистон 18-март куни “Маданият-автодарожный” назорат-ўтказиш пунктига икки бронетранспортер, икки КамАЗ ва таҳминан 40 харбийни қўйди.

Ўша куниёқ Қирғизистон ТИМ Ўзбекистон ҳукуматига чегарадаги блокпостни олиш талаби билан норозилик нотаси юборди.

Қирғиз ТИМ расмийси Данияр Сидиков, ўзбек томони ҳаракати “можароли вазият ва қирғиз-ўзбек давлат чегарасида эскалациянинг ўсишига олиб келиши мумкин”лигини маълум қилди.

Миллий хавфсизлик хизмати қошидаги Ўзбекистон давлат чегарасини қўриқлаш бўйича Қўмитаси расмий тарзда,  Ўзбекистон чегарани Наврўз байрамини нишонлаш чоғида қўриқлашни кучайтириш мақсадида йўлни тўсганлигини маълум қилди.

Кейинги кунлар давомида Қирғизистон Чегара хизмати Ахси тумани Чала-Сарт худудидаги чегарага икки БТР ва харбийлар қўйди.

Кейинроқ, 20-март куни томонлар чегаранинг бахсли ҳудудида  харбийлар сонини 20тадан 8 одамгача озайтиришга келишиб олишди, БТРлар эса участкада қоладиган бўлди.

Қирғизистон Чегара хизмати матбуот котиби Гулмира Борубаеванинг Kloop.kgга айтишича, Қирғизистон бронетранспортерларини ўзбек томони олганидан кейингина олади.

Баҳсли сув омбори

Ўрта-Тўқай (Косонсой) сув омбори Советлар союзи тарқаб, Ўрта Осиё давлатлари мустақилликка эришган даврдан бери Қирғизистон билан Ўзбекистон ўртасидаги баҳсли объект бўлиб келмоқда.

Тарафлар 1941-йили қурилган мазкур сув омборининг кимга тегишли эканлиги бўйича бир фикрга кела олишмаган.

Ўзбекистон сув омбори Ўзбек ССРининг маблағига ва ўзбек ишчилари томонидан қурилгани боис, уларга тегишли бўлиши керак деб ҳисоблайди.

Ўзбекистоннинг Наманган вилоятидаги давлат чегараларини делимитациялаш ҳамда демаркациялаш масалалари бўйича мутахассис  Абдулхай Абдуллаев 2014-йилнинг июлида “Центразия”га берган суҳбатида Қирғиз ССРи унинг қурилишига “маблағ, ишчи ва техника жиҳатидан иштирок этмаганини”, шу сабаб “Ўзбекистоннинг уни бериш нияти йўқлигини” билдирган.

Қирғизистон ҳукумати сув омбори қирғиз томони ҳудудида жойлашгани боис, уни тортишиб ўтириш ҳам шарт эмас деб ҳисоблайди.

“Ўлка раҳбарлари қўл қўйган 1992-йилдаги келишим бор. Унда СССР тарқагандан кейин союз бюджети ҳисобидан қурилган барча объектлар кимнинг ҳудудида жойлашса ўша давлатнинг мулкига ўтиши аниқ қилиб ёзилган” , — деди ҳукуматнинг чегара масалалари бўйича вакили Курбанбай Искандаров Kloop.kgга.

МДҲ ўлкалари тарафидан 1992-йилнинг  9-октябрида имзоланган  “Ўзаро ҳуқуқларни тан олиш ва мулкий алоқаларни тартибга солиш тўғрисида”ги келишимда ҳар бир давлатнинг ҳудудида жойлашган мулк объектлари ўшаларга тегишли бўлиши тўғрисида ёзилган.

“Тарафлар уларнинг миллий қонунлари билан уларнинг ҳудудларида жойлашган ва аввалда иттифоққа бўйсинувчи маолия ресурсларининг, ишхоналарининг, идораларининг, ташкилотларининг, уларнинг тизимли бирликлари билан бўлимларини уларнинг мулкига ўтганлигини ўзаро тан олишади” , — деб ёзилган мазкур келишимда.