Адам Усупов — Саксион университетида таълим олаётган қирғиз талабаси. У университетдаги дарсларнинг бири учун шаҳсий лойиҳа қатори футбол бўйича Қирғизистон термаси формасининг концепциясини ишлаб чиққан.
Сўнги концепциянинг асоси бўлган қорамалар
Kloop.kgнинг редактори Азамат Омуралиев талаба билан футбол терма жамоасининг ҳозирги формаси, Bigser Sportнинг муваффақиятлари ҳамда спорт кийимларини ишлаб чиқиш тўғрисида суҳбатлашди.
Қирғизистон термасининг ҳозирги формаси ҳақида
Маданий элементларни ўз ичига олиб, фарқланиб турган бошқа футбол жамоаларининг формаларини кўриб: “нимага Қирғизистоннинг миллий термаси бой тарихи билан маданиятини ёдга солувчи формага эга эмас?”, деган ҳаёлга бордим.
Бунинг сабаби футбол бўйича қирғиз термасининг формасини тайёрлаган спорт либосларини чиқариш билан шуғулланувчи Joma испан ширкати — бу формада қирғиз маданиятини кўрсатишга уриниб ҳам кўрмаган. Joma Қирғизистонинг формасини ўзига хос қилиб яратиш тўғрисида ош қотириб ўтирмай, тайёр футболкаларнинг бирига Қирғизистон Республикасининг футбол федерацияси (ҚРФФ) логотипини босиб қўя қолган.
Футбол бўйича миллий терма ўз майдонида ўйновчи формаси билан
Қирғизистон олимпиада термасининг формаси ҳақида
Тўғрисини айтсам, ўлканинг олимпиада термасининг формасидаги анъанавий безаклар сифатли қўлланилмаган, деб ҳисоблайман. Мен Bigser Sportга танқидий кўз билан қарайман, чунки уларнинг дизайни жуда ортда қолган. Уларда замонавий ҳеч нарса йўқ, ҳозир ҳалқаро катта ширкатларнинг формаларида имкон қадар оз графика элементлари ишлатиш урфга кирган.
Агар Bigser Sport ўз либосларининг концепциясини ўзгартирса, уларнинг маҳсулотларига бўлган талаб кўпаяр эди. Менга улар томонидан ясалган олимпиада термасининг формаси ёқмаган. Тўғри, унда дизайннинг миллий элементлари бор, бироқ улар бир бирига уйғун эмас.
Nike ҳамда илҳомланиш тўғрисида
Nike компанияси спортга, айниқса футболга кўрсатган таъсири билан мени доимо хайратлантириб келади. Nike ўз либосларига доимо тоза, минимал ва замонавий кўриниш беради. Дизайн ҳамда функционаллик жиҳатидан қараганда ширкат ўз маҳсулотларини давомий ривожлантириб келади.
Nike дунё бўйича олий тоифадаги жамоалар билан спортчилар орасида жуда катта мавқега эга. Унинг дизайнерлари харидорлари учун энг сифатли маҳсулот яратиш учун тер тўкиб ишлашади.
Кўплаган мисоллардан бири 2012-йили футбол бўйича Европа чемпионатидаги Хорватия миллий термасини кўрсатиш мумкин. Ўшанда команданинг формаси чемпионатдаги энг яхшилардан бири қатори топилган эди. Мен лойиҳам Nike дизайнларининг принципларига асосланишини истайман, чунки компания спорт кийимлари бозорида энг яхши махсулотларни таклиф қилади.
Адамнинг концепциясининг сўнги версияси шундай кўринишга эга
Анъанавий қирғиз безакларидан фойдаланиш ҳақида
Мен ишлатишни истаган безаклар омад ва бахтли тақдир рамзи бўлган архар шохининг анъанавий тасвирлари бўлиб хисобланади.
Менимча, формага тўғри келувчи яна бир безак лочин нақши бўлиши мумкин. Терманинг номи ҳам оқ лочин маъносини берувчи “Ак Шумкар”. Мен бу каби безаклардан фойдаланиш қирғиз маданяти билан миллий ғурурни намойиш қилиш учун яхши ғоя эканига ишонаман.
Режам қирғиз дизайнини Nike компаниясининг маҳсулотларида фойдаланилган замонавий элементлар билан уйғунлаштириш.
Ўз майдонида ва меҳмонда ўйновчи формалар тўғрисида
Ҳозири қирғиз термасининг ўз майдонида ўйновчи формасининг ранги — оқ ва кўкимтир, улар Қирғизистоннинг гербидаги ранглардан иборат. Меҳмонда ўйновчи формасининг асосий ранги — қизил. Қизил ранг аввал ўз уйида ўйналганда ишлатилган эди, мен шу бўйича сақлаб қолиш керак деб ўйлайман, чунки у қирғиз ҳалқига яқин, бизнинг байроқнинг ранги ҳам қизил-ку.
Қирғиз футболчилари меҳмонда ўйновчи қизил формада
Ўз майдонида ўйновчи футбол формаларининг аксарияти ўлканинг байроғи рангига асосланади, шу сабаб қизил ранг имтиёзга эга бўлиши керак. Унинг ўрнига ўлканинг гербидаги асосий ранглар бўлган оқ билан кўкни меҳмонда ўйновчи формага берса бўлади.
Маҳсулот ҳақида
Босиш: Форма учун мураккаб дизайн яратиш учун, принтердан босиб чиқариш керак. Спорт либослари учун одатда дизайн рангларининг тўқ бўлиши учун дисперсион босмадан фойдаланилади.
Дизайн компьютерда тузилгач, уни махсус қоғозга чиқарилади. Сўнг, 180-250 даражадаги иссиқлик остида оқ газламага бирин кетин босилади.
Нашивка: Нашивка, яъни газлама устидан ёпиштириш жарайни ҳар бир спорт жамоаси учун муҳим аҳамият касб этади. Бу нарса ўзида клубнинг ёки давлатнинг ўзига хослигини акс эттиради.
Исм ва рақам: Ҳар бир ўйинчи учун рақам муҳим. Исталган миллий терма жамоалари футболкасининг орти ва олди қисмида, шунингдек шортигининг ён бошида рақам бўлиши шарт. Ҳозирда футбол номерлари ва исмлари учун асосан винил плёнкалардан фойдаланилади.
Пайпоқлар: Пайпоқлар — Спорт киймлари комплектининг муҳим қисми. Форманинг бу қисми ўйин давомида энг кўп нагрузкага учрайди. Шу сабаб футбол пойафзали ичида ишқаланишга дош бера олиши кераклигини кўздан қочирмаслик керак.
Бу учун асосан нейлондан фойдаланилади.
Бунгача қилган ишлари
Бу менинг биринчи лойиҳам эмас: мен Бишкекдаги мактабим учун баскетбол ва футбол формалирини тузганман, кейин уни Bigser Sport тикиб чиққан. Шунингдек мен график дизайн билан шуғулланаман, турли компаниялар учун логотиплар ёки дўстларим учун плакатлар ишлаб чиқиш каби лойиҳаларим ҳам ўлган.
Адам Усупов — Голландиядаги қирғиз талабаси.
Концепцияни ширкатларга сотиш ҳақида
Аслида Nike билан Қирғизистон футбол федерациясининг хамкорлигини кўриш ажойиб иш бўларди, бироқ бунга ишониш қийин. Бизнинг терма Nike компаниясининг формасига лойиқ даражадаги катта мақомга эга эмас. Менда концепцияни сотиш режаси йўқ, бўлгани лойиҳаи фдерацияга кўрсатгим келган.
Фото: КРФФ