Чехия депутатлар палатаси раисининг иш-сафари давомида 15-мартдан 17-мартгача Бишкекнинг айрим кўчалари вақтинча ёпилади. Йўл милициясидан кўчалар кўп муддатга эмас, 10-15 дақиқагагина ёпилиши тушунтирилди.
15-мартдан 16-мартга қадар Бишкекнинг қуйидаги кўчаларида харакатланишга вақтинча чеклов киргизилади:
— Махатма Ганди кўчасида шаҳар ташқарисидан Жибек-Жолу проспектигача;
— Жибек-Жолу проспекти М.Ганди кўчасидан Манас проспектигача;
— Манас проспектида давлат резиденциясига қадар;
— Чуй проспектида, Раззаков, Абдимомунов, Киев ҳамда Тоголок Молдо кўчаларида.
17-мартда эрталабки соат 9 дан 12 гача Манас, Чуй ҳамда Жибек-Жолу проспектлари, шунингдек, Абдрахманов ва М.Ганди кўчалари ёпилади.