Ахси районининг яшовчилари электр энергиясига бўлган тарифларни арзонлаштириш ва ичимлик суви билан таъминлаш талаблари билан митингга чиқишди. Митинг иштирокчиларидан бирининг айтишича, уларга норозилик акциясини ўтказишга қаршилик қилишга уринишган.
Ораларида маҳаллий кенгаш депутатлари ҳам бўлган 500дан ошиқ киши электр энергиясининг нархини арзонлатиш, чегараларни делимитация ва демаркациялаш, шунингдек район яшовчиларини ичимлик суви билан таъминлаш талаблари билан Каравоннинг марказий майдонига чиқишди.
Жамият фаоли Тимур Саралаевнинг айтишича, маҳаллий ҳукуматдагилар митинг ўтказишга қаршилик кўрсатишга уриниб, “нутқ қилаётганларни шаҳар четига чиқаришни” исташган.
“Бу иккинчи митинг. Биринчи сафарида биз талабларимизни айтганмиз, бугун эса [Акси районининг] ҳокимнинг ҳисоботини тинглайлик дегандик. Афсуски, қўйилган талаблар ўша бўйича турибди”, — деди у.
Саралаевнинг айтишича, митингга норозилик тадбирини бузишга уринган одамлар ҳам борган.
“Провокация қилувчилар кўп бўлди. Ҳоким ўзини яхши тутмади, хатто тажовузкорона тутди. Ҳоким атрофида бизни турткилаб, жисмоний куч қўлланишга ҳаракат қилган болалар юришди. Ҳоким “Ахсининг эли митингларга қарши” деган ёзувларни ушлаган мактаб ўқувчиларини тизиб қўйган”, — деди фаол.
Саралаев бу каби тўсқинликларга қарамай митинг муваффақиятли якунланганини қўшимча қилди.
Ахси районининг ҳокими Медетбек Айдаралиев Kloop.kgга берган суҳбатида у ўзини “яхши тутмагани” ҳақидаги Саралаевнинг сўзларини инкор қилди. У шунингдек акцияни митинг эмас, “учрашув” деб атади.
“Одамлар мендан митингларни тўхтатишни талаб қилишмоқда. Мен уларнинг саволларимга жавоб беришим керак эди ва мен уларга тўлиғи билан жавоб бериб, одамларни ишлаб, иқтисодни ривожлантиришга тарғиб қилдим”, — деди Айдаралиев.
Унинг айтишича, унга акцияда қатнашганларнинг бўлгани 70 нафаригина фаоллик билан саволларни бериган.ю қолганлари эса митингни тўхтатиб, уйларига тарқашни талаб қилишган.
“Ижтимоий суғурталаш, автомобилларни суғурталаш тўғрисида саволлар бўлди. Мен уларнинг барча саволларига жавоб бериб, ҳозирги пайтда бу лойиҳалар муҳокама босқичида эканини тушунтирдим. Кейин кўпчилик, айниқса Ахси районининг ёшлари митингларни тўхтатишни талаб қилишиб, сўнгида резолюция қабул олдик”, — деди ҳоким.
10-февралда Жалолобод вилоятининг Ахси районининг яшовчилари Кара-Жигач қишлоғига тинчлик митингига йиғилишган. Табдир иштирокчилари Ижтимоий фондга имтиёзларнинг аввалги меъёрини тиклаш ва болалар нафақа пулининг миқдорини озайтирмасликни талаб қилишган. Ҳоким Айдаралиев эса уларнинг талабларини ҳукуматга етказишни ваъда қилган.
Шунингдек, 14 мартда Жалолободда ва Таласда ҳам мухолифат митинглари бўлди. Жалолобод марказий майдонига 200дан ошиқ киши йиғилган. “Озодлик” радиосининг қирғиз хизмати берган хабарга кўра “Эгемен Кыргызстан” сиёсий партиясининг вакили Бектур Асанов президентнинг муддатдан аввал истеъфосини талаб қилган. Унинг сўзига кўра, Атамбаев ўз вазифаларини бажара олмаяпти.
Таласдаги Маданият уйида ўткан митингда 150 киши иштирок этди. Талас вилоятининг ҳокими Бакит Нуржанов яшовчиларнинг электр энергиясини узатиш бўйича саволларига жавоб берди.
Фото: Тимур Саралаев