Атамбаев МҲДҚнинг Порахўрликка қарши курашиш хизмати етакчисининг истеъфосини қабул қилди

894

Президентнинг 10-мартда имзолаган буйруғи билан  Боконбай Казаков ўз аризасининг асосида хизмат вазифасидан бўшатилди. Унинг ўрнига ИИМнинг бош бошқармалигининг тезкор-тергов бўлимининг етакчиси Улан Исраилов тайинланди.

Алмазбек Атамбаев Боконбай Казаковни хизматдан озод қилиш тўғрисидаги буйруққа қўл қўйди, деб ёзилган президентнинг расмий сайтида.

Кейинги буйруғи билан у Коррупцияга қарши курашиш хизматининг раҳбарлигига милиция органларида ишлаган Улан Исраиловни тайинланди. Шунингдек унга Миллий ҳавфсизлик бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари мартабаси топширилди.

Бунга қадар аввалги дипломат, ҳозирги мухолифат фаоли Адил Турдукулов 2014-йили Свердлов РИИБсининг раҳбари хизматига, ундан кейин Ички ишлар минстрлигининг бош бошқармасининг тезкор –тергов амаллари билан шуғулланган бўлимининг етакчилигига тайинлангунга қадар  Исраилов Атамбаевнинг тансоқчиси бўлиб ишлаганини билдирган.

“Улан Исраилов ҳам Атамбаевнинг аввалги тансоқчиси […]. Исраилов милицияда раҳбарлик хизматида бир кун ҳам ишлаган эмас, хатто хавфсизлик хизматининг катта тезкор хизматларигача ҳам етиб бормаган, ва бирданига шундай “сакраш”, — деб ёзган Турдукулов.

Ҳозирча МҲДҚнинг қошидаги Коррупцияга қарши курашиш хизматининг етакчисининг истеъфога кетишининг аниқ сабабалари айтилмаган.

 Казаковнинг истеъфоси 25-февралда пора олаётган вақтида қўлга тушириш пайтида юрак касали тутиши оқибатида вафот этганлиги айтилаётган Давлат тиббиёт академиясининг аппарат етакчиси Абдикарим Гапаров воқеаси атрофидаги жанжаллар фонида юз берган.

Ўша вақтда махсус хизматдагилар қўлга олиш вақтида Гапаров ўзини ёмон хис қилиб, ҳушидан кетиб йиқилганини билдиришган. Ўз навбатида медакадемиянинг ходимлари ҳамда Гапаровнинг қариндошлари унинг танасида кўк доғлар топилганини айтишган.

Харбий прокуратура Гапаровни қўлга тушириш амалиётига қатнашган ходимларга қарши 9-мартда жиноий иш қўзғаган.  Улар ҳизмат вазифасини суистеъмол қилганликда айбланмоқда.