"Электр станциялар": Токтогул ГЭСидаги бузилган агрегат 20-мартдан ишлай бошлайди

937

Токтогул ГЭСининг 2015-йилнинг декабрида ишдан чиққан агрегати 20-март куни ишга туширилади. Мутахассислар қишдан тўрт агрегатнинг учтаси билангина чиқа олишганига ҳаво ҳароратининг илиқ келиши ва электр энергиядан тежамкорлик билан фойдаланилгани сабаб бўлганини тушунтиришди.

Токтогул ГЭСидаги гидроагрегатларнинг бири катта талофат кўргани боис уни таъмирлаш вақти бир неча ойга чўзилиб кетган. 2015-йилнинг декабрида «Электр станциялар» идораси  агрегатни қайта таъмирлаш ишлари учун Россиядан мутахассисларни чақиришга мажбур бўлишган.

«Электр станциялар»нинг матбуот котиби Тагжана Айдаралиеванинг айтишича, ҳалқни электр энергияси билан узлуксиз таъминлашда бузилган агрегат тўсқинлик қилмаган.

“Токтогул ГЭСида 1200 мегаватт қувватдаги тўрт гидроагрегатгина бор, бироқ биз қишдан уларнинг учтаси билангина чиқдик. Ўлканинг тўлиқ эҳтиёжини қоплаш учун бизга учтаси етарли бўлди”, — деди Айдаралиева Kloop.kgга.

У аввалига «Электр станциялар» агар электр энергиясида етишмовчилик сезилса уни Қозоғистондан сотиб олишни режалаштиришгани билан ширкат вақти –вақти билан ўчиришларга йўл қўймай, электр энергиясини чет ўлкалардан сотиб олмасликка эришишганини қўшимча қилди. 2015-йилнинг декабрь ойи сўнгида компаниянинг раҳбар ўринбосари Узак Кадирбаев ГЭСдаги носозликлар туфайли  “кризис вазияти” боис ёруғликнинг ўчирилиши мумкинлигини маълум қилган эди.

“Ўчиришларнинг бўлмагани аҳолининг электр энергиясини ақл билан ва авайлаб ишлата бошлаганига, шунингдек қишнинг нисбатан илиқ бўлгани билан боғлиқ”, — деб ҳисоблайди Айдаралиева.

Токтогул ГЭСидаги гидроагрегат 28-декабрда бузилиб, Чуй вилоятининг Москва, Жайил ҳамда Панфилов районларига электр энергиясини беришда қийинчиликларга дуч келинган. Унга қадар, 23-декабрда ГЭСдаги яна бир агрегат бузилиб, у 14-январда таъмирланиб, ишлай бошлаган. “Электр станциялар” ишхонасининг матбуот котибининг айтишича, бу икки авариянинг сабаблари номаълум — бу бўйича комиссия текширув ишларини ҳозирда ҳам давом эттирмоқда.

Январ бошида давлат премьер-министри Темир Сариев Токтогул ГЭСига бориб, агрегатларни таъмирлаш ишлари январь ўрталарига якунланишини ваъда қилган.