Қўлга олинган шахснинг иш кабинетини тинтув вақтида Қирғизистоннинг фуқаролигини олиш учун тўлдирилган таййёр бланкалар ва у бунга қадар ҳужжатларни тўплашига ёрдам берган шаҳсларнинг рўйхати топилган.Махсус хизматдагилар тарафидан Давлат рўйхатга олиш хизматининг қошида Халқни рўйхатга олиш департаментининг амалдори “хорижий шахснинг қирғиз фуқаролигини олишига ёрдамлашгани учун” 5000 сом миқдорида пора олаётган вақтида қўлга олинган.
Расмий билдирувда гумонланучининг исм-шарифи тўлиқ кўрсатилмаган, бўлгани Э.Ж. деган бош ҳарфларгина ёзилган.
Миллий ҳавфсизлик бўйича давлат комитетининг қошидаги Коррупцияга қарши курашиш хизмати унинг иш кабинетини тинтиш маҳалида чет ўлкаликларнинг паспортлари, фуқаролик олиш учун тўлдирилган тайёр ҳужжатлар ҳамда у бунга қадар ҳужжатларни тўплашга ёрдам берган шаҳсларнинг рўйхати топилганини билдирди.
Шунингдек идорадан Молиявий жиноятларга қарши курашиш бўйича давлат хизмати томонидан “Ходимларидан ноқонуний совға олиши” моддасининг асосида жиноий иш қўзғатилганини билдиришди. Бироқ мазкур хизмат бизга бу маълумотни тасдиқламади.
Гумонланувчи тергов ниҳоясига етгунга қадар ҳеч қаерга кетмаслик ҳақидаги тилхат асосида бўшатилган.
Ҳозирча Рўйхатга олиш ҳизмати ўз ҳодимининг қўлга олиниши бўйича ҳеч қандай шарҳ бергани йўқ.
Бу тилга олинган ҳалқни рўйхатга олиш департаментининг ҳодимига қарши жиноий иш очилган илк ҳолат эмас. Ўтган йилнинг октябрида милиция мазкур бўлимнинг собиқ раҳбари Дүйшөн Сатибалдиевни қўлга олган. У паспортларни қонунсиз беришга ва давлат харидларини ишга оширишдаги товламачиликларда айбланган. Ҳозирда унинг иши суд маҳкамасида, аввалги амалдорнинг ўзи эса қамоқда.