Мария Шарапова допинг қўлланганлигини тан олди

2716

Россиялик теннисчи Мария Шарапова допинг истеъмол қилганини тан олди. Ҳалқаро теннис федерацияси спортчининг мусобақлардаги иштирокини вақтинча таъқиқлади.

Жаҳоннинг собиқ биринчи ракеткаси ҳамда сайёрамиздаги энг кўп ҳақ олувчи спортчи Мария Шарапова Лос –Анжелесдаги матбуот йиғинида допинг қўлланганини тан олди. Синовнинг ижобий натижаси Шарапова чорак финалда Серена Уильямсга  Австралиянинг 2016-йилги очиқ чемпионатижа олинган.

Ҳалқаро теннис федерацияси бу баёнотга ўз муносабатини билдирди. Шаапова жорий йилнинг 12- мартидан бошлаб ҳар қандай мусобақаларга қатнашиш ҳуқуқидан вақтинчалик ажратилади.

Шарапова юрак хасталари ва организмидаги магний меъёри оз бўлган одамларга берилувчи мельдоний истеъмол қилганини бўйнига олди. Теннисчи бу дорини сўнгги ўн йил давомида мунтазам фойдаланиб келганини билдирди.

«Мен катта хато қилдим. Ўз мухлисларим билан бирга спортни ноқулай аҳволга солиб қўйдим. Мен бу учун тўлиқ масъулиятни ўз бўйнимга оламан. Бироқ мен бу ҳаракатим билан нимага дучор бўлишмни биламан ва карьерамни шундай ҳолда тугатишни истамайман. Мени яна ўйинга қайтишим учун иккинчи имконият берилади деган умиддаман.” — деб билдирди Шарапова.

31F77A6800000578-3480964-Maria_Sharapova_has_announced_she_failed_a_drugs_test_at_the_201-a-54_1457382202108-696x464 (1)

Мария Шарапова Лос-Анжелесдаги матбуот анжуманида

Мельдоний Ҳалқаро жаҳон допингга қарши агентлик тарафидан таъқиқланган моддалар рўйхатига 2016-йилнинг 1-январидагина киргизилган. Бу қарорга немис олимлари  ўтган йилнинг декабрида ёзган мақола сабаб бўлган. Тадқиқот натижаларига кўра, мельдоний чидамлиликни кучайтириб, оғир босимлар вақтида мушакларга куч тушишининг олдини олади. У организмдан бир неча кун ичида чиқиб кетади.

Қўшма Штатларда мельдоний сотилмайди, аммо уни Россияда ва бир қатор болтиқ ўлкаларида топиш қийин эмас. Жорий йилнинг февралида допинг-тестдан россиялик пойгачи Эдуард Ворганов ўтолмаган, 7-мартда эса спортчи Екатерина Бобровадан  тестнинг ижобий натижаси олинган. Икки спортчи баробар мельдоний қўлланган.

2015-йилнинг кузида Россия Бутун жаҳон допингга қарши курашиш агентлигининг кодексини бузган ўлка деб топилган. Бу вақтда Россиянинг Допингга қарши лабораториясини (етакчиси жанжаллардан кейин истеъфога чиққан) натижаларни сохталаштиришда айблашган. Агентликнинг таъкидлашича, Москвадаги текширувчилар гувоҳлигида 1400дан ошиқ допинг-синовлари йўқ қилинган. Бунинг натижаси ўлароқ Россиянинг енгил атлетика бўйича жамоаси тўлиқ таркииби билан шу йили Рио-де-Жанейрода ўтувчи Олимпиада ўйинларига қатнашишдан четлатилиши мумкин.

Мария Шарапова — россиялик теннисчи, “Катта дубулға” мусобақасининг беш карра ғолиби ҳамда Лондонда ўтган 2012-йилги Олимпиада ўйинлари  кумуш нишонининг соҳибаси. У 2015-йили  Forbes журналининг версияси бўйича яна бир бор энг бой спортчилар рўйхатининг олдинги сафига ёзилган. Ўтган йили Шарапова тақрибан 30 миллион АҚШ доллари ишлаб топган.