5-мартда нишонланган Қалпоқ куни муносабати билан Қирғиз-турк «Манас» университетининг талабалари икки ярим метрлик қалпоқ тикишди. Ўз меҳнатини талабалар Гиннес рекордлар китобига киргизишга ҳаракат қилишган, бироқ қалпоқ учун ишлатилган материаллар сабаб Гиннес талабларига тўғри келмай қолган.
Икки ярим метрлик қалпоқ қирғиз турк “Манас” университетининг ўн нафар талабаси тарафидан кийгиз ва поролон билан икки ҳафта ичида тикилган.
Ғоя муаллифларидан бири Солтонбек Эркиннинг айтишича, қўлланилган материалларнинг тўғри келмаганлиги — чинакам қалпоқ тўлиқ кийгиздан тикилади — Гиннеснинг рекордлар китобига киргизилмаслигига сабаб бўлиб қолган.
«Бизга бундан ҳам катта қалпоалрнинг борлигини айтишди. Кейинги йилга ҳомий топиб, қалпоқни тўлиқ кийгиздан ясамоқчимиз. Унинг баландлиги 8-9 метр бўлади, бу билан Гиннеснинг рекордлар китобига кириш умидидамиз”, — деди Эркин.
Мазкур қалпоқ талабалар уюшмасининг пули ҳисобига ясалган, бироқ ташкилотчи кетган маблағнинг аниғини айтишни истамади.
Қалпоқнинг ўзи 5-мартда, Қалпок кунини нишонлаш муносабати билан ўтказилган “Манас” университетидаги тадбирнинг расмий очилишида тақдим қилинди. Ундан сўнг уни Ала-Тоо амайдонида кўрсатилиб, у ердан Бишкек мэриясига олиб борилди.
Қалпоқ куни 2011-йилдан бери ҳар йили 5-мартда нишонланиб келинади.