Бишкек мэрияси маршруткалардаги йўл ҳақини 13- 17 сомгача кўтариш таклифини киритди

1192

Бишкек мэрияси қошидаги шаҳар транспорт бошқармаси “йўловчи ташувчиларнинг мурожаатлари” дан келиб чиқиб, маршрут таксиларида юриш ҳақини кўтаришни таклиф қилди. Унга кўра, шаҳарда йўл ҳақи 13-17 сомга қадар қимматлаши мумкин.

Шаҳар транспорт бошқармалигидан Kloop.kg га маршрут таксилари йўл кирасини қимматлатиш масаласи  йўловчи ташувчилар уюшмаси тарафидан кўтарилаётганини билдиришган.

“Уюшма нархни қайта кўриб чиқиш илтимоси билан шаҳар кенгашига ҳамда мэрияга ёзма мурожаат қилишди. Ҳайдовчилар йўл ҳақининг оз эканини айтишмоқда”, - деди бошқарма етакчисининг ўринбосари Нурлан Атиканов Kloop.kg га берган суҳбатида.

У “ҳамма нарса қимматлаётгани” сабаб йўл  ҳақини ҳам қимматлатиш керак деб ҳисоблайди.

“Йўл кирани маълум бир даражада кўтариш керак. Ҳамма нарса қимматлаяпти, дегандек. Миқдор ҳозир аниқланмоқда, вариант кўп: 13, 15, 17 сом. Ҳозирда ишчи гуруҳ иқтисодий ҳисоб китобларни қилмоқда”, - деди Атиканов.

Қирғизистон йўловчи ташиш уюшмасидан ҳозирча бу мавзуда изоҳ олишнинг иложи бўлмади.

Шаҳардаги № 260 - қатновидаги маршрут такси ҳайдовчиси йўл ҳақининг қимматлаши бошқа маҳсулотлар ва хизмат турларининг қимматлашига сабаб бўлади деб ҳисоблайди.

“Нарҳларни кўтаришса яхши бўларди. Бироқ агар транспортда юриш қимматласа, унинг орқасидан ҳамма нарса қимматлаб кетади. Бу ўзимизга зиён. Агар ҳужжатларнинг (патент) бахосини арзонлатишса, йўл кира нархини кўтариш ҳам шарт бўлмай қолади”, - дейди ҳайдовчи.

Ҳозир масалани ҳал қилиш учун таркибига шаҳар транспорт бошқармалигининг ҳодимлари, йўловчиларни ташиш уюшмасининг ҳамда шаҳар корхоналарининг вакиллари кирган ишчи гуруҳ ташкил этилди.

Яқин вақтларда таклиф Бишкек мэрияси қошидаги комиссияга кўригига, ундан сўнг Экономика минстрлиги билан шаҳар кенгашига жўнатилади. Нурлан Атикановнинг айтишича, жараён икки уч ойга чўзилиши мумкин.

Шаҳар жамоат транспортида юриш ҳақи тўғрисидаги масала 2011- йили ёқилғи мойининг қимматлаши боис кўтарилган — у кезда ёқилғи мойловчи мойга бўлган божхона солиқлари сабаб бензин баҳоси ўртача ҳисоб билан 20-30 фоизга кўтарилган. Мэрия 2012- йили бахоларни қайта кўриб чиқиб, янги тарифни киритган маршрут таксиларда юриш саккиз сомнинг ўрнига ўн сом деб қабул қилинган.

Тарифлар 2008- йили ҳам ўзгартирилиб 5 сом бўлган йўл ҳақи 8 сомга чиқарилган.