Миллий ҳавфсизлик бўйича давлат комитетининг (МҲДК) бош иморатидаги ёнғиндан саккиз киши жабрланди, уларнинг олти нафари касалхонага етказилди. Таҳминий маълумотларга кўра, ёнғинга электр симларидан чиққан учқун сабаб бўлган.
Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетининг Бишекдаги биносида ёнғин 4-март куни кечпи пайт содир бўлган.
“Саккиз киши жабрланган, уларнинг олти нафари №4 шаҳар касалхонасига етказилган, иккисининг аҳволи оғир, қолганларининг соғилиғи – ўртача оғир деб баҳоланмоқда”, - деди тез ёрдам хизматининг шифокори.
Таҳминларга кўра, ўтнинг чиқишига симлардан чиққан учқун сабаб бўлган.
“Электр симларидан пайдо бўлган учқун сабаб бўлган, ҳеч қандай портловчи модда бўлган эмас”, - деб ёзади “КирТАГ” маълумот агентлиги МҲДКнинг матбуот котиби Рахмат Сулаймоновнинг сўзларига таяниб.
“Заноза” интернет сайтинингбилдиришича, ёнғин чиққан ер тергов хонаси бўлган бўлиши эҳтимол.
Фото: K-News