Қирғизистонлик курашчилар Россияда ўтаётган Универсиада мусобақаларида яна иккита совринли ўринни қўлга киритди. Мусобақанинг икки кунидан сўнг Қирғизистон ҳисобида олти медал бор.
Нагира Сарбашова аёллар орасида белбоғли кураш бўйича ўтган мусобақада кумуш медални қўлга киритди. Яна бир қирғизистонлик курашчи Бурул Алиқулова эса бронза медалини эгаллади.
Сарбашова финалга монголиялик рақиби Дашням Мунгхтуюни, туркманистонлик — Махри Мулкиевани, белоруссиялик — Елизавета Моисеенкони енгиб йўл олди ва олтин медал учун курашда россиялик курашчи Татьяна Зярыновага беллашувни бой берди.
Алиқулова эса бронза медалини литвалик рақиби Индре Бюблитни енгиб, кумуш медал учун эса курашда япониялик курашчи аёл Кацуки Сакагамига енгилиб қўлга киритди.
Универсиаданинг биринчи кунида қирғизистонлик спортчилар мамлакат ҳисобига икки олтин ҳамда икки бронза медални қўшганди.
Қирғизистонлик спортчилар Нурбек Кожобеков ҳамда Нурбек Аканов белбоғли кураш бўйича 82 ва 100 килограммлик категорияда биринчиликка эришганди.
Аканов финалга йўлланмани Қозоғистон ҳамда туркманистонлик рақибларини енгач қўлга киритди ва финалда монголиялик курашчи Анар Жоржни мағлуб этганди.
Кожобековнинг финалга йўли рақиблари Қозоғистон ва Гвинея термалари вакилларини енгиш орқали кечди. Финал учрашувида эса у туркманистонлик курашчи Гилич Жумаевни енгди ва Қирғизистон ҳисобига иккинчи олтин медални қўшди.
Қирғизистонлик курашчилар шунингдек мусобақанинг биринчи кунида кураш бўйича мусобақаларда икки бронза медалларини ҳам қўлга киритганди.
Ҳозирча Қирғизистон Универсиаданинг иштирокчи барча мамлакатлари ичида иккита олтин, битта кумуш ва уч бронзани эгаллаб еттинчи ўриндан жой олган.
Универсиада — Университет спорти бўйича халқаро федерация уюштирувчи студентлар аро спорт мусобақалари.
Биринчи Универсиада 1905 йили АҚШда ўтган.
Ёзги Универсиада Татаристон пойтахти Қозон шаҳрида ўтяпти. У 17 июль куни ўз якунига етади. Унда 27 давлат вакиллари иштирок этмоқда.