Тўқмоқда Хитой нефт корхонасига қарши митинг ўтди

1059

Polnoe-krannaya-zapis-18.07.2012-202438

Тўқмоқ шаҳар мэрияси Хитойнинг нефтни қайта ишловчи корхонасига қарши ўтаган норозилик акцияси ўз якунига етганини ва жойларда махсус комиссия иш олиб бораётганини билдирди. Аввалроқ «Азаттык» радиоси сайти икки юзга яқин одам заводга қарши митингга чиққанини билдирганди.

Тўқмоқ ҳокимияти қурилиши кутилаётган Хитойнинг нефтни қайта ишлаш корхонасига қарши ўтган норозилик акцияси якунига етганини билдирди.

«Ҳозир у ерда махсус комиссия иш олиб боряпти, митинг тугаган», — деди ҳокимият мулозими Kloop.kg билан суҳбатда.

Аввалроқ «Азаттык» сайти норозилик акциясига 200 яқин аҳолининг иштирок этганини ёзганди. Митинг ташкилотчилари сўзларига кўра, шаҳардаги норозиликларга нефтни қайта ишловчи корхонанинг санитар-экологик талабларга жавоб бермаслиги бўлган.

Нефтни қайта ишловчи корхонани хитойлик сармоядорлар қуришмоқчи. Корхона йилига 500 минг тонна нефтни қайта ишлаши кутиляпти.

Тўқмоқдаги нефтни қайта ишловчи корхона Қирғизистонда учинчи нефт заводи бўлади. Ҳозирда Хитойнинг бир корхонси Чуй областининг Орловка қишлоғида ишга тушган, яна бир корхона эса Қораболтада қуриляпти.

Уларнинг ҳар бири вақти-вақти билан маҳаллий яшовчиларнинг норозилигига сабаб бўлиб келади.

2012 йилда Орловка яшовчилари корхона трактори маҳаллий чорвадорлар отини босиб кетганидан сўнг митингга чиққанди.

Қораболталиклар норозилига эса Хитойнинг «Джунда» корхонаси улар уйларини ўзлари қўйган шартларга кўра сотиб олишдан бош тортгани сабаб бўлганди.
write my research paper cheap