Бишкек: Автоҳалокатда ИИМ академиясининг уч курсанти ҳалок бўлди

841

Snimok-e-krana-ot-2013-07-09-130317

Ичида курсантлар бўлган микроавтобус Чуй вилоятининг Аламедин туманида жойлашган Кўкжар қишлоғида автоҳалокатга учради — икки қиз ва бир йигит ҳалок бўлди, беш курсант жароҳат олди.

Ички ишлар министрлиги матбуот хизмати ходими Эрнис Осмонбаев Kloop.kg билан суҳбатда ҳодисанинг бугун эрталаб содир бўлганини айтди — қарама-қарши йўлга машина чиқиб олган ва оқибатда ичида курсантлар бўлган автобус ағдарилган.

«Иш бўйича ҳозир жиноий иш қўзғатилди, тергов ишлари олиб бориляпи ва қатор экспертиза тайинланди», — деди Осмонбаев.

Соғлиқни сақлаш министрлиги хабарларига кўра, жароҳатга учраган икки курсантга воқеа жойида ёрдам кўрсатилган.

Уч курсант эса шаҳар шифохонасига етказилган.

Яна уч курсант воқеа жойида ҳалок бўлган.

Пойтахт тез ёрдам хизмати бош шифокори Гулнара Ташибекова сўзларига кўра, тез ёрдамга ҳалокат ҳақидаги қўнғироқ 7:30 келган.

«18 ва 19 ёшдаги ёш курсантлар ҳалок бўлди», — деб ёзди у ўзининг “Фейсбук” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.