Универсиада-2013: Қирғизистон биринчи кунни иккита олтин билан якунлади

965

IMG_1162_1

Қирғизистонлик курашчилар Россияда ўтаётган Универсиада ўйинларининг биринчи кунидаёқ икки олтинни қўлга киритди. Яна икки курашчи Қирғизистон ҳисобига бронза медалларини қўшди.

Қирғизистонлик спортчилар Нурбек Кожобеков ҳамда Нурбек Аканов белбоғли кураш бўйича 82 ва 100 килограммлик категорияда биринчиликка эришди.

Аканов финалга йўлланмани Қозоғистон ҳамда туркманистонлик рақибларини енгач қўлга киритди ва финалда монголиялик курашчи Анар Жоржни мағлуб этди.

Кожобековнинг финалга йўли рақиблари Қозоғистон ва Гвинея термалари вакилларини енгиш орқали кечди. Финал учрашувида эса у туркманистонлик курашчи Гилич Жумаевни енгди ва Қирғизистон ҳисобига иккинчи олтин медални қўшди.

Қирғизистонлик курашчилар шунингдек кураш бўйича мусобақаларда икки бронза медалларини ҳам қўлга киритди.

Ҳозирча Қирғизистон Универсиаданинг иштирокчи барча мамлакатлари ичида иккита олтин ва икки бронзани эгаллаб еттинчи ўриндан жой олган.

Универсиада — Университет спорти бўйича халқаро федерация уюштирувчи студентлар аро спорт мусобақалари.

Биринчи Универсиада 1905 йили АҚШда ўтган.

Ёзги Универсиада Татаристон пойтахти Қозон шаҳрида ўтяпти. У 17 июль куни ўз якунига етади. Унда 27 давлат вакиллари иштирок этмоқда.