Қирғизистон: Интернатларга келувчи болалар сони икки баробарга қисқарди

646

49A9A38B-F242-41CC-B1B7-F1BDCCFE231B_mw1024_n_s-450x300
Интернатларга келиб тушган болалар сони икки баробарга озайганини БМТнинг Болалар фонди хабар қилди.

2013 йилнинг сўнгги олти ойи ичида Қирғизистон интернатларига келган болалар сони икки баробарга озайган — бу ҳақда болалар ҳақларини ҳимоя қилувчи ЮНИСЕФ ташкилоти ходими Елена Зайченко билдирди.

Унга кўра, мазкур тенденция Қирғизистонда қабул қилинган янги қонунга боғлиқ. Қонунга кўра, бола интернатга фақат суд қарори билан юборилиши мумкин.

Зайченко маълумотларига кўра, 2012 йилда интернатларга 1250 бола юборилган бўлса, 2013 йилнинг биринчи ярмида бу сон 300 бола билан чекланган.

«Бу икки баробарга оз дегани. Ҳисобот болалар уйида муваққат яшаётганларни ўз ичига олмайди», — дейди у.