Дунёдаги ўйин мосламалирининг гагантлари Sony ҳамда Microsoft Американинг Лос Анжелес шаҳрида ўтган маросимда бир неч соатлик фарқ билан ўз янги ўйин мосламаларини оммага тақдим этди.
Sony ширкатининг янги — PlayStation 4 — ўйин мосламаси Microsoft компанияси янги маҳсулоти Xbox-One мосламасидан 20 фоизга арзонроқ бўлади.
Ҳар иккала маҳсулот 2013 йилнинг сўнггида сотувга чиқади ва ўртадаги нархлар фарқи дунё ўйинлар бозорини ишғол қилишда катта ролни ўйнаши мумкин.
Sony ўз янги маҳсулоти PlayStation 4 қиймати 400 АҚШ доллати туришини билдираётган бир пайтда, Microsoft ўз маҳсулоти нархи 500 долларни ташкил қилишини айтди.
Мазкур нархлар Европада ҳам ҳудди шундай бўлиши айтилмоқда.
«Лос Анжелесдаги тадбирга келган кўпчилик учун орадаги қиймат тафовути катта шокка сабаб бўлди», — деб ёзади тақдимот маросимида иштирок этган Би-би-си мухбири Лео Келион.
«Майкрософ ўз маҳсулотлари нархини қайта кўриб чиқиши керак ёки нима учун улар таклиф қилаётган мослама қимматроқ туришини изоҳлаши лозим», — деди Би-би-си билан суҳбатда «Котаку» геймер нашриёти бош муҳаррири Стивен Тотило.
Экспертлар фикрига кўра, Xbox мосламасининг яна бир нуқсонларидан бири фойдаланувчининг кунига ҳеч бўлмаса бир марта интернетга боғланаши зарурлиги бўлиши мумкин.
Microsoft бу тариқа ўйинларни ноқонуний равишда тарқаши олдини олмоқчи. Бироқ виртуал ўйинлари дунёсининг аксар фойдаланувчиларига Sony ширкатининг бу борада очиқ сиёсати ёқади.
«Томошабинлар PlayStation 4 фойдаланувчиси интернетга кириши зарурмаслигини билганидан сўнг шодлигини яширишмади», — деб ёзди PlayStation 4 тақдимот маросимида иштирок этган «Индепендент» газетаси мухбири.