Толибон асирга олган қирғизистонлик уйига қайтди

705

Letchik-iz-KR-600x350
Афғонистоннинг Толибон ҳаракати қармоғида икки ойдан ошиқ асирда қолган қирғизистонлик Нургази Конушбаев ватанига қайтди. У ҳозир уйида, яқинлари атрофида.

Конушбаев учиб келган самолёт 12 июн куни тонгги соат бешда «Манас» аэропортига қўнди — бу ҳақда ҳукумат матбуот хизмати хабар қилди.

Толибон ҳаракатининг икки ойлик асирига айланган қирғизистонлик аэропортга келиши билан унинг яқинлари уйига олиб кетишди.

«Мени умумий ҳисобда 48 кун ўзлари нимани еб-ичишса, ўша билан боқишди [...] Яхши муносабатда бўлишди, мени уларга қарши бирор бир даъвоим йўқ», — деди Конушбаев журналистлар билан учрашув чоғида.

Қирғизистонлик учқич борт механиклик қилаётган вертолёт экипажи 21 апрел куни Афғонистоннинг Логар қишлоғида техник сабабларга кўра қўнишга мажбур бўлгандан сўнг асирга олинган эди.

Қирғизистонлик ва бошқа йўловчиларнинг Толибон тарафидан қўлга олинганини Афғон ҳукумати расмийлари ҳамда 2001 йили Толибонга қарши курашиш мақсадида Афғонистонга кирган Халқаро кучлар вакиллари хабар қилган эди.

Афғон ширкатига тегишли бўлган вертолёт об-ҳавонинг ёмонлиги туфайли қўнишга мажбур бўлганлиги айтилганди.

Конушбаев билан бирга учоқ ичида бўлган яна тўққиз киши ҳам исирга олинган эди.

Ўн асирнинг ичидан ҳозирда саккиз нафари озод қилинган.

Толиблар қўйиб юборган қирғизистонликдан ташқари етти киши Туркия фуқаролари бўлган. Ҳозирда Толибон қармоғида бир россиялик ва бир афғонистонлик асир қолди.

«Лента.ру» сайтининг ёзишича, Толибон туркиялик ва қирғизистонлик асирларни мусулмон бўлгани учун қўйиб юборган.