Прокуратура: милиция мулозимини ўлдирганларга чиқарилган ҳукм «енгил»

749

SHonoev1-450x341

Ўшнинг Қорасуврайон суди Уюшган жиноятчилик ҳамда коррупцияга қарши кураш жанубий бўлими бошчиси Толкунбек Шоноевни ўлдирганликда гумонланганларни турли муддатга озодликдан маҳрум қилди. Ўш прокуратураси ҳукмни шикоят қилмоқчи.

Давлат айблови айбланувчиларнинг уч нафари — Арипбек Аскарбек уулу, Улан Молдошев ва Тилек Жапарбаевларни умрбод қамоқ жазосига маҳкум этишни талаб қилди.

Яна уч айбланувчи — Ниязбек Таджибаев, Эрнис Эсенов ва Сагин Айтбай уулу учун эса 25 йиллик қамоқ жазосини сўради.

Бироқ Қорасув туман суди фақат Асқарбек уулуни бир умрлик қамоқ жазосига, қолганларни эса 4 йилдан 25 йилгача қамоққа ҳукм қилди.

«Чиқарилган ҳукмнинг енгиллигини инобатга олиб, ҳозирда Ўш прокуратураси Жапарбаев Тилек Мамасалиевич, Молдошев Улан Акимжанович, Таджибаев Ниязбек Орозбаевич, Эсенов Эрнис ва Айтбай уулу Сагынга чиқарилган ҳукмни юқори инстанцияда шикоят қилиш масаласини ҳал қиляпти», — деб хабар қилди Бош прокуратура.

Қорасув район суди қабулхонаси Kloop.kg билан суҳбатда мазкур ишни кўриб чиққан ҳакам кўчма йиғинда эканини хабар қилди.

Милиция бошчиси полковник Шоноевга қарши қуролли ҳужум 11 январ куни Ўшда содир этилганди.

Шоноев беш жойидан ўқ еган: уларнинг тўрттаси кўкрак қисмига, биттаси бўйнига теккан.