МХДҚ: СЭЗ «Бишкек» ширкати 53 млн сом солиқ тўламаган

439

bmp
Қирғизистондаги эркин иқтисодий зона ҳисобланувчи «Бишкек» ичидаги бир ширкат 2011—2012 йиллари 53 млн сом миқдорида солиқ тўламаганини аниқлади Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси.

МХДҚ антикаррупцион хизмати қурилиш материалларини ишлаб чиқарувчи ОсОО «ДЭЭР» ширкати 2011—2012 йиллари маҳсулотларининг бир қисмини солиқ тўламай сотган.

Компания солиқ тўлашдан қалбаки ҳужжатлар орқали қочган.

МХДҚ ОсОО «ДЭЭР» компаниясининг давлатга етказган зарарини 53 млн сом деб баҳолаган.

Махсус хизмат ушбу ҳодиса юзасидан компания раҳбариятига қарши жиноий иш очган.

Ҳозирда тергов олиб борилмоқда.

«Бишкек» эркин иқтисодий зонасида 80 дан ошиқ компаниялар ва 22 давлатдан келган сормоядорлар фаолият олиб боради.