Бакай Алмазбеков – Чуй областининг Қорасув қишлоғидаги ягона тўққизинчи синф ўқувчиси. Бироқ у мактаб дарсларини ўқишнинг ўрнига от боқиш билан банд. Маҳаллий мактабда уч йилдан буён ўқувчиларнинг етишмаслиги синфларнинг ёпилишига сабаб бўлиб келади.
16 ёшли Бакай мактабдаги ўқишини давом эттирмоқчи эди, бироқ унинг сафдошларининг барчаси қишлоқдан кетганлиги туфайли, мактабда 10-чи синфни ёпиш қарори чиқарилди.
Бакайнинг айтишича, ўтган йили унинг олти синфдоши бўлган, бироқ уларнинг биттаси қишлоқдан 30 чақирим узоқликдаги Қораболта шаҳрида ўқишга қарор қилган. Мактаб маъмурияти агар синдфда етти кишидан оз одам қолса, у ёпилишини огоҳлантирганини айтади у.
«Унга биз билан қолиб шу ерда ўқишни давом эттиришни айтдик, бироқ у кўнмади. Бу унинг қарори эди», – дейди Бакай.
Бақай энди ҳунар билим юртига ўқишга кириб, у ерда ошпазликни ўрганмоқчи.
10чи синфдан ташқари, Қорасувда 1чи, 4чи, 7чи синфлар ҳам йўқ.
Мактабнинг тарбия ишлари бўйича завучи Гульмира Джуманалиева 2010 ва 2011 йилларда мактабнинг 2-чи синфи ёпилгани сабабли ҳозирги учинчи синфдаги икки ўқувчи икки йил қаторасига 1чи синфда ўқиганини айтади.
Завуч болалар ўз тенгдошлари билан ўқиса яхшироқ бўлишини айтади.
Қишлоқнинг яшовчиси Айнагуль Какешова унинг ўғли Элнур етти ёшга тўлганини, бироқ бу йил1-чи синфнинг йўқлиги туфайли кейинги йилга 1-чи синфга боришини айтади.
«Уйда расмлар чизади, китоблар ўқийди. Мен бунга қарши ҳам эмасман», – дейди у.
Қорасувдаги мактаб директори Нурадила Азаркулова қишлоқнинг 400 яшовчисининг мактаб ёшидаги 100дан ошиқ боласи борлигини, уларнинг фақат 65 нафари маҳаллий мактабга қатнашини айтади.