«Супер-инфо» журналистлари “ўғирланган” телебошловчи касалхонага ётқизилди

848



"Олам сирлари" шоуси муаллифи Назира Айтбекова 4 - октябрда касалхонага ётқизилганини хабар қилди унинг турмуш ўртоғи. Ҳозирда бошловчи руҳий аҳволини ўрганилмоқда. Унинг айнан қайси касалхонада муолажа олаётгани айтилмади.

Айтбекова кинотеатрда «Булутли атлас» фильмини томоша қилаётиб, ундаги зўрлаш саҳнасини кўриб қичқириб юборди, дейди унинг умр йўлдоши Искендер Шаршеев.

У аёлининг умридан хавотирланиб, Айтбекова қайси касалхонада эканини айтишдан бош тортди. Шаршеев хотинини ҳазил учун эмас, балки уни "қўрқитиб қўйиш" ёки "ўлдириш" учун "ўғирлашган" деб ҳисоблайди.

Номаълум кишилар Айтбековани 30-октябрда тўппонча билан қўрқитиб ўғирлаб кетишган.

Айтбекова уни ўғирлаб, Сапаргүл исмли Россияда ватандошлари томонидан хўрланган қиз каби ич кийимигача ечинтириб, камерага олишганини айтиб, далиллашга ҳаракат қилди – Сапаргулни ушбу йилнинг баҳор ойларида чет эллик билан жинсий алоқа қилганлиги учун ватандошлари "жазолаб", ялонғоч ҳолда зўравонлик кўрсатиб, бу видеони интернетга жойлаштиришган.

Телебошловчининг айтишича, унга бир неча соатдан кейин кўзини очишни буюришганда у «Супер-инфо» газетасининг хабарчилари Бахиана Сатылгановани, Адилет Бектуровни ва Максат Кудайбердиевларни кўрган.

«Улар мени калака қилиб, хўрлаганларини видеога тушириб, ундан кейин бунинг бари «Тамаша-тор» рубрикаси учун эканини айтишди», – дейди бошловчи.

Бишкек шаҳар кеңеши депутатлигига талабгор Айтбекованинг турмуш ўртоғи Искендер Шаршеев журналистлар билан учрашувда милиция унинг аёлини ўғирлаш, зўрлашга уриниш ва ўлдириш учун ҳаракат қилиш айблари бўйича жиноий иш қўзғаганини билдирган.

Айтбековани ўғирлаган "Супер инфо" ходимлари журналистлар олдида ўз қилмишлари учун кечирим сўраб, бу иш буюртма асосида қилинмаганини айтишди.