Карамушкина ўз ҳайдовчисининг автоҳалокат сабабчисига айланганидан «афсузда», бироқ сиёсий оқибатлардан қўрқмайди

1055

 Ирина Карамушкина ҳайдовчиси 26 феврал куни, маст ҳолатда, икки йўловчини уриб кетди, улардан бири вафот этган, дея хабар беради милиция. Депутатнинг ўзи эса, «чуқур афсуз» чекаётганлигини айтмоқда, бироқ ушбу ҳодиса унинг сиёсий мансада акс этади, деб ўйламайди. 

 

Ҳалқ вакили, унинг ҳайдовчиси дам олиш кунларида  ўз бобосининг тазияси учун ишдан жавоб олган эди. Карамушкина хизмат машинаси дам олиш кунларида қандай қилиб ҳайдовчининг қўлига тушиб қолганига аниқлик киритмади.

«Мен унга жавоб рухсат бердим –  фақатгина биз машинани муҳоками қилган эмасмиз. Ҳа энди, шундай бўлиб қолдида», - дейди Карамушкина.

Унинг сўзларига кўра, айни пайтда парламентдагилар, жабрдиданинг яқинларига ҳамдардлик билдириш учун Кочкор қишлоғидадирлар.

«Бугун биз марҳум оиласига ҳамдардлик билдирдик.  Йўқотиш аламини баҳам кўрдик. Барча қабул қилинган ва қилинмаган нарсаларни тингладик», - айтиб беради депутат.

Депутатнинг сўзларига кўра, ушбу ҳодиса унинг  сиёсий мартабасида акс этмаслиги керак.

«Мен умид қиламанки, Қирғизистоннинг барча фуқаролари менинг сиёсий фаолиятимдан хабардордирлар. 17 йил давомида мен ҳамманинг кўзи олдида эдим. Барча яхши одамлар трагедия содир бўлганлиги тушунишмоқда. Ҳайдовчи  -  тайиналадиган шахс, у ушбу лавозим  сифатида ишлаг учун тайинланади», - деди социал-демакратик фракция депутати.

Карамушкинанинг ўзи жорий йилнинг январ ойи ўрталарида, депутлар орасидаги «мол-мулк тенгсизлигига»  урғу бериб, хизмат машиналарини бекор қилинишига  қарши чиқди.

«Клооп»га берган интервьюсида у яна бир бор, машинадан вос кечмоқчи эмаслиги тасдиқлади, чунки транспорт, унинг сўзларига кўра, депутатга иш юзасидан даркордир.

Юқори Кенган автотранспорти бошқармаси ходими  сўзрарига кўра, автомобилнинг депутатларга бириктирилиш жараёнида шартнома тузилади, унга кўра автомобил шикасталанган ҳолда, парламент моддий жавобгарликни ўз бўйнига олади.

Чуй вилояти ички ишлар Бош бошқармаси катта инпектори Карима Аманкулова, 26 феврал куни, таҳминан соат 7:30 да, бир кишининг ўлимига олиб келган йўл-транспот ҳодисаси ҳақидаги малумот келиб тушди, деди.

«Тезкор тергов гуруҳи тез орада ҳодиса содир бўлга жойга етиб келиб, у ерда Бишкек-Торугартнинг отмиш еттинчи километрида маълум автомашина икки пиёда йўловчини уриб кетганлиги ва улардан бири ўз жойда ҳалок бўлгани аниқланди»,  - дейди Аманкулова.

Тергов ишлари,  бу, социал-демократик фракция депутати Ирина Карамушкина ортидан бириктирилган «0039 KG» давлат рақамидаги остидаги «Тойота Камри» русумли хизмат автомашинаси эканлигини аниқлади.

Ҳуқуқ тартибот органлари маълумотларига кўра, ҳайдовчи  жиноят жойидан яринишга уринган.

«Амалга оширилган тезкор тадбирлар натижасида, белгиланган автомашина мажбурий равишда қўлга олинган. Автомашинани ташқи кузатувдан ўтказиш жараёнида, унда авария натижасида юзага келган, механик ва  бошқа шикастланишлари мавжуд эди», - хабар беради ИИДБ (ГУВД) ходими.

Аманкулованинг сўзларига кўра, ҳайдовчи маст ҳолатда бўлган – буни Чуй касалхонаси врачлари тиббий кўрсатмалари исботлайди.

Ҳозирда ҳайдовчи устидан, жиноят кодексининг икки моддасига биноан жинойи иш қўзғатилган – у йўл ҳаракати ҳавфсизлигини бузиш ва транспорт воситаларини ишлатиш, ҳамда ҳавфли ҳолатни юзага келтиришда айбланади.

 Муҳаррир: Элдияр Ариқбаев