Қорақўллик жабрланувчи яқинлари уни «қийноққа» солганларни судлашни талаб қилмоқдалар

853

Исмаил Шакировнинг яқинлари уни «қилмаган» қотиллик ва талон-тарож жиноятини бўйнига қўйиш учун уни «қийнаган» икки ички ишлар ходимини судлашни талаб қилмоқдалар. Тиббий экспертиза танада жароҳатлар борлигини тасдиқлади. Прокурор мазкур масалани шарҳлашдан бош тортди.

Исмаилнинг отаси Тўлкун Шакиров ва жабрланувчининг акаси Шавкат Шакировлар ҳукуматдан «қийноқ»дан жабр тортган Исмаилнинг қомусий ҳақ-ҳуқуқларини тиклаб беришни сўрамоқда.

«[…]Иссиқкўл вилояти ички ишлар бошқармаси ходимларини қийноқ, қўрқитув, ўз иш лавозимини суистеъмол қилганликлари учун уларни жиноий жавобгарликка тортиш», –дейилади Шакиров яқинлари ёзган аризада.

Аввалроқ Исмаиловда тўрт грамм наркотик моддалари топилгани учун жиноий ишдан ўтган ва 2 августгача вақтинчалик сақлаш изоляторида сақланган.

Шакировнинг билдиришича, 2 август куни Жетиўғуз РОВДсида қотиллик, талон тарожликни бўйнига олиши учун тўрт соат бўйи «қийноққа» солишган.

Шакиров яқинларининг арзномасига мувофиқ, Исмаилни Иссиқкўл вилояти ички ишлар бошқармаси икки ходими қийноққа солган ва «ноқонуний» равишда Тюп РОВДсининг вақтинчалик сақлаш изоляторига кўчиришган.

Шакировнинг акаси арз билан мурожаат қилгандан бир кун ўтиб, прокуратура тергов бўлими бошчиси РОВДга келган ва тез ёрдамни чақирган.

Тиббиёт хизмати фельдшери Осмонов – бош мия чайқалиши диагнозини қўйган.

Тиббиёт экспертизасига мувофиқ, Шакировнинг танасида жароҳатлар топилган.

«Икки милиция ходими Исмаил Шакировнинг боши ва бутун танасига уришган», –дейилади тиббий экспертиза хулосасида.

«Унга ёрдам кўрсатишмаяпти»

Жабрланган Исмаилнинг акаси Шавкат Шакиров Иссиқкўл вилояти прокурорига ёзган арзномасида укаси тиббий ёрдамга муҳтожлигини хабар қилмоқда.

«Унга тиббий ёрдам кўрсатилмаяпти, дори дармон ҳам беришмаяпти. Шифокорлар ва мутахассислар уни кўрикдан ўтказмаяптилар», –дейди Шакировнинг акаси.

Иссиқкўл вилояти прокурори Темир Мусаев тергов сири, дея мазкур ҳодисани шарҳлашдан бош тортди.

Kloop.kg мухбирига Мусаев билдиришича, у Шакиров ва ички ишлар ходимларини юзлаштиришни таклиф қилган, бироқ жабрланувчи бундан бош тортган.

Жабрланувчи адвокати Асқарбек Асаналиев Kloop.kgга берган интервьюда агар Шакиров юзлаштиришга кўнса, ички ишлар ходимлари тинчлик келишимини тузиб олишлари ва бунинг оқибатида жазодан қутилишлари мумкинлигини айтди.