Жалолобод вилоятида ярим йил ичида саккиз ўқувчи ўз жонига қасд қилди

910

Бу маълумотни Жалолобод вилояти ички ишлар бошқармаси хабар қилди. Руҳшунослар фикрича, ўқувчиларнинг ўз жонларига қасд қилишларига уларнинг Россияда ишлашга кетган ота - оналарининг узоқ муддат кўрмаганлари туртки бўлмоқда.

Жалолобод ИИБсининг хабар қилишича, ўз жонларига қасд қилган ўқувчиларнинг тўрталаси ўғил бола, иккиласи эса қиз бола.

Ўтган ярим йил ичида Ноокен ва Олабуқа туманларида тўрт ўқувчининг ўз жонига қасд қилиш ҳолати қайт этилган.
Бошқарма тарафидан Сузоқ, Ақси, Бозорқўрғон, Чаткал туманларида бу фожеа бир мартадан рўйхатга олинган.
ИИБнинг хабар қилишича, ўз жонига қасд қилган ўқувчиларнинг ёши 14 18 ни тузади.

2011 йилгача ички ишлар вазирлиги ўқувчилар орасидаги ўз жонига қайд қилиш ҳолатлари бўйича статистика олиб бормаган. Бошқарма матбуот хизматидан олинган маълумотларга кўра, хозирги кунда бу ҳолат юзасидан республика бўйлаб статистика олиб борилмоқда.

Ҳаёт билан видолашув

Жалолободдаги ўрта мактаб инглиз тили ўқитувчиси Айгул Жумагулова сўзларига кўра, ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг аксарияти ота - она эътиборининг йўқлигидан келиб чиқмоқда.

«Еттинчи синф ўқувчиси интернатда ўзини ўзи осиб қўйди. Ота - онаси Россияда эди, бола уларнинг ёнида эмаслигидан жуда қийналган ва бу ҳақда ўз дўстларига ҳам айтган. Мана, охир оқибат ўз ҳаётига ўзи қасд қилди», ―деди Жумагулова.

Унинг сўзларига кўра, руҳшунослар болалар ота - оналари билан ишлаб, уларга эътиборнинг йўқлиги оғир оқибатларга олиб келишини тушинтириб боришлари лозим.

Жалолободдаги «Ишонч» маркази руҳшуноси Дария Жумабаева «ота ва бола» муммаоси ўқувчилар орасидаги ўз жонига қасд қилиш ҳолаларининг кўпайишига сабаб бўлиши мумкинлигини айтади.

«Бола бир нарсани хоҳласа, ота - она бошқа нарсани истайди. Бунинг оқибатида тушунмаслик келиб чиқади. Бола борадида, ўзини осиб қўяди», −деди Жумабаева.

«Каниет» инқироз маркази руҳшуноси Любовь Максименко ҳам Жумабаева фикрига қўшилишини айтиб, ўқувчиларнинг ўз жонларига қасд қилишларига уларнинг Россияда ишлашга кетган ота оналарининг узоқ муддат кўрмаганлари туртки бўлмоқда.

Бироқ, Ўшнинг психологик соғломлик вилоят маркази директори Абдрахман Омурзаков ўқувчилар орсида бу фожеанинг авж олишига сабаб, улар ҳётидаги «ўтиш даври» қийин кечаётганлиги деб ҳисоблайди.