Омбудсменга президент билан учрашиш таъқиқланди

984

Турсунбек Акуннинг сўзларига кўра, омбудсменни Иссиқкўлдаги командировкаси чоғида президент соқчилари Роза Отунбаева олдига киритмаган. Президент матбуот котибининг билдиришича, давлат бошчиси хозирда меҳнат таътилида ва таътилнинг тугаши билан исталган вақтда қабул қилишга тайёр.

Қирғизистон омбудсмени Турсунбек Акун Kloop.kgга берган интервьюсида хозирги вақтда Иссиқкўл вилоятида командировкада эканини айтди.

Унинг сўзларига кўра, у Иссиқкўлдаги №54 от заводи ипподромида мониторинг ўтказмоқчи бўлган ва мазкур ипподромда Роза Отунбаева ҳам дам олаётганлиги омбудсменга маълум бўлган.

«Менга Роза Исаковнани у ерда [ипподромда] дам олаётгани маълум бўлди, қўполроқ қилиб айтганда от чоптириб, от миниб юрибти», —деди Акун.

Омбудсмен сўзларига кўра, у президентга Иссиқкўл вилоятидаги «оғир» аҳвол ҳақида хабар бермоқчи бўлган.

«Мен президент билан учрашмоқчи бўлдим, чунки Иссиқкўл вилоятининг баъзи яшовчилари милиционерларни калтаклашяпти ва инсон ҳуқуқлари борасида бошқа ҳолатлар ҳам жуда оғир аҳволда. Мен бу ҳолатни президентга етказмоқчи эдим. Қонун бўйича, омбудсмен президент, бош вазир, спикер аппарати томонидан кечиктирилмай қабул қилиниши керак. Бу юқори қомусий мансаб», —деди омбудсмен.

Акуннинг айтишича, унга президент соқчилари келиб, ипподромни тарк этишни талаб қилган.

«Мен улардан нима учун, деб сўрадим. Улар бўлса, агар президент ўз шахсий тадбирларини ўтказаётган бўлса, сизнинг унда иштирок этишга ҳаққингиз йўқ», — дея соқчилар сўзларидан иқтибос келтирди Акун.

Омбудсмен Отунбаевани «ақлли аёл» деб атаб, ўзининг Отунбаева билан учрашмоқчи эканини президент билмаганини, агар билса албатта қабул қилган бўлишини айти.

«Қўполроқ қилиб айтганда, президент охранаси керагидан ошиқ хушёрлик қилиб юборди», —деди Акун.

Президент матбуот котиби Султан Каназаров давлат бошчисининг қисқа муддатли таътилда эканини таъкидлади.

«Меҳнат таътилидан сўнг, президент исталган вақтда омбудсменни қабул қилишга тайёр», —деди Каназаров.

«Чекланмаган учрашувлар »

«Озод авлод» либерал ёшлар клуби раисдоши Тимур Шайхуддиновнинг Kloop.kgга билдиришича, омбудсмен ҳеч бир қаршиликсиз ва чекланмаган миқдорда президент ва бошқа мансабдорлар билан учрашиш ҳуқуқига эга.

«Агар ҳолат президентнинг зудлик билан аралашишини талаб қилса ва омбудсмен учрашувни хоҳлаётган бўлса, президент маъмурияти Турсунбек Акунни президент қабулига киргизишлари керак деб ҳисоблайман», —деди Шайхутдинов.

Адвокат Таир Асанов Kloop.kgга берган интервьюда агар президент таътилда бўлса, омбудсмен бошқа юқори лавозимдаги мансабдор билан учрашиши кераклигини айтди.