Иқтисодий бошқарув вазирлиги ҳалол гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни шариат талабларига мувофиқ ишлашни мажбурловчи Малайзия стандартларини қабул қилди. Бироқ, ҳалол гўштларни шариат талабига қанчалик жавоб беришини текширувчи орган хозирча номаълум.
Иқтисодий бошқарув вазирлиги қошидаги ҳалол индустрия бўлими бошчиси Урмат Жолдошевнинг сўзларига кўра, Малайзия стандартларига ўтиш ташаббусини тадбиркорлар ўзлари таклиф қилганлар.
«Биз Малайзия стандартларини олишга қарор қилдик, чунки ушбу стандартларни Ислом ҳамкорлиги ташкилоти тасдиқлаган», —деди у.
Жолдошев сўзларига кўра, янги стандартлар ишлаб чиқарилаётган ҳалол маҳсулотларни шариат талабларига қанчалик жавоб беришини текшириш имконини яратади. Бироқ, мутасадди айнан қайси давлат органи маҳсулотларнинг ҳалол стандартларга лойиқлигини текшириши номаълум эканини айтди.
«Қандай қилиб бошқаришни мен хозирча билмайман, лекин биз аввало ишлаб чиқарувчилар ва муфтият билан сўзлашиб олиш ниятидамиз», —деди мутасадди.
Вазирлик мутахассисларига кўра, Малайзия стандартларига мувофиқ фақат ҳалол маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар ва маҳсулотларида «ҳалол» ёрлиқлари бўлган корхоналаргина ишлашини айтди.
Вазирликнинг ҳалол индустрия бўлими ходимларига кўра, Малайзия стандартларида озиқ овқат маҳсулотларини сақлаш, идиш товоқ тозалиги, бино гигиеник талабларга жавоб бериши, маҳсулот транспорти ва гўштни сақлаш учун умумий талаблар мавжуд.
Ўшнинг қушхонасида ишловчи Ислом Акрамов, улар қушхонасида моллар ҳалол стандартларга мувофиқ сўйилишини айтди. Қассоб сўзларига кўра, ҳайвонни боғлаб уни Каъба тарафга юзлантирилади ва Бисмиллаҳи Оллоҳу Акбар калимасини айтиб сўйилади.
Ҳалолга ўтишни режалаштирмаяптилар
«Шер» колбасалар ишлаб чиқарувчи компания савдо ва маркетинг департаменти бошчиси Игорь Кузнецовнинг айтишича, улар компанияси малайзия стандартларига ўтишни режалаштирмаяпти.
«Хозирги кунда давлатда контрольнинг йўқлиги сабаб, малайзия стандартлари боғлиқ барча шариат ҳукмларини ким бажараётганини текшириш гарантияси йўқ», — деди Кузнецов.
Ўшдаги «Хот ти» рус ошхонаси рахбари Анжелика Парандаева, ҳалол маҳсулотлар ишлаб чиқараётганларнинг шариат кўрсатмаларига амал қилшларига шубҳада эканини айтди.
«Мен ҳайвонни сўяётганларида дуо ўқилганини кўрмаганимдан кейин, уни ҳалоллигига ишонмайман. Маҳсулотдаги ёрлиқ эса ҳеч нарсани билдирмайди. Мен ўзим ҳайвон сўйилаётганда дуо ўқилганини кўрмагунча ишонмайман», —деди Парандаева.
Таҳлилчилар шубҳаси
Таҳлилчи Қадир Маликовнинг ҳалол маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар маҳсулотлари сифати ва ҳалоллиги билан харидорлар ишончини қозона олмаётганини айтади.
«Улар айнан ҳалол маҳсулот сотаётганига ишонч йўқ. Ҳалол улар учун брендга айланиб қолди. Бу масала динга узвий боғлиқлиги учун, кўп жойларда бу маҳсулотларга талаб кучайяпти», —деди Маликов.
Маликов фикрича, Малайзия стандартларига асосан ҳалол маҳсулотларни ишлаб чиқариш, оҳолининг соғлом турмуш тарзида яшашларига ёрдам беради.
Ҳуқуқ ҳимоячиси Дмитрий Кабак давлат турли дин эътиқодидаги инсонларнинг барчасига тенг ҳуқуқлар билан таъминлаши кераклигини айтди. Унинг сўзларига кўра, фақат ҳалол стандартларга асосланиб иш кўриш нотўғри.
Ўшдаги «Манас-Ата» имоми Закир Ахматалиев янги стандартларга қарши эканини айтди.
«Хориж давлатларда бу модага айланиб қолди. Ечими топмай турган шунча бошқа масалалар туриб, давлат бекорчиликдан бу каби стандартларни ўйлаб топяпти. Бу каби нарсаларни ўйинга айлантириб бўлмайди», —деди имом.
Яшовчилар фикри
Ўшлик Салоҳиддин ҳалол стандартлар жорий қилинишига ижобий қарашини айтиб, бу руҳий тозаликка олиб келишини айтди.
Шаҳарнинг бошқа яшовчиси Кароматҳон Жўрўбаеванинг айтишича, ўз маҳсулотларида ҳалол ёрлиқлари борлиги учун, маҳсулотларнинг ҳалоллигига ишонишга тўғри келаётганини айтди.
«Агар улар бизни алдаётган бўлишса, улар бу учун жавоб берадилар», —деди аёл.
Ўшлик Ульяна Симагина ҳалол маҳсулотларни истеъмол қилмаслигини айтди.
«Биз ҳалол колбаса олмаймиз, чунки мазаси йўқ. Неча марта олдик — умуман ёқмади», —деди Симагина.