Қирғиз тили «Гугл» таржимонда

979


Агар лойиҳа молиялаштирилса, 2012 йилнинг январ ойидан бошлаб Google Translate сервисида инглиз ва рус тилларидан қирғиз тилига таржима қилиш имконияти туғилади. Онлайн таржимонда замонавий сўзлар ва ибораларни қўллаш мумкин бўлади.

Қирғиз тилини «Гугл» таржимонга олиб кириш лойиҳаси ташаббускорларидан бири Мурат Жумашевнинг билдиришича, 2012 йилнинг январ ойидан бошлаб қирғизча таржимоннинг тест версияси ишга тушади. Унда рус ва инглиз тилларидан таржима қилиш мумкин бўлади.

Жумашев билан биргаликда лойиҳа устидан «Қирғизпатент» собиқ ходими Рахат Сабирбеков, Viju.kg асосчиси Тўлўгўн Аматов ва «Центр по продвижению гчп и инвестиций» ижрочи раҳбари Данияр Усеновлар иш олиб бормоқдалар.

Жумашевнинг ўзи хозирги кунда «Мегаком» уяли алоқа компаниясининг пиар бўлими ходими қатори фаолият олиб бормоқда.

Аввалроқ «Шоро» компаниясида «Тянь-Шань Лэдженд» сувини ребрендинги билан шуғулланган.

Таржимоннинг хозирги кунда унинг алтернативаси йўқлиги учун, у жуда машҳур бўлишини таҳмин қилмоқда Жумашев.

«Бугунги кунда луғатларда замонавий сўзлар йўқ ва уларда қирғиз тилидан ибораларни таржима қилиш имконияти йўқ», –деди лойиҳа ташаббускори.

Агар лойиҳа ишга тушса, қирғиз тили Ўрта Осиё давлатлари орасида биринчи бўлиб дунёнинг энг катта Интернет корпорациясига кирган давлат тили бўлади.

Ташаббускорлар лойиҳа ҳеч қандай коммерцияни кўзламаганини таъкидлашмоқда.

«Лойиҳадан мақсад, қирғиз тилида сўзловчи инсонларнинг интернетдан кўпроқ маълумот ола олишларига қаратилган», –деди Жумашев.

Таржимон ёрдами орқали алоҳида сўзлар, иборалар, жумла ва веб саҳифаларни хоҳлаган 57 тилдан таржима қилиш имконияти яратилади.

Қирғиз тили онлайн луғатлари

Kloop.kg мухбирлари Интернетда инглиз ва рус тиллардан қирғиз тилига таржима қилиш имконини берувчи саккиз онлайн луғат топдилар.

Барча луғатлар фақат алоҳида сўзларни таржима қилиш имкониятига эга.

Халқаро Славян Институти (Бишкек филиали) – қирғиз тилидан рус тилига таржима қилиш имконияти бор

Онлайн луғат Tilchi.com – қирғиз тилидан рус тилига ва унинг акси.

АКИ Пресс ахборот агентлиги – қирғиз тилидан рус тилига ва бунинг акси, шунингдек инглиз тилидан қирғизчага.

Ўрта Осиё тарих музейи – қирғиз тилидаги рус тилига таржима қилинган муайян сўзларнин рўйхати кўрсатилган.

Press.kg – қирғиз тилидан рус тилига таржима

Жанилак Тасма – қирғиз тилидаги рус тилига таржима қилинган муайян сўзларнин рўйхати кўрсатилган

«Ўн минг сўз»

Kloop.kgга берган интервьюда педагогика фанлари доктори Женишбек Чиманов сўнгги маълумотларга кўра қирғиз тилида ўн мингга яқин сўз борлигини айтди.

«Сўзларнинг ўртастатистика запаси беш етти мингни тузади», – деди Чиманов

Кўп йиллардан бери таржима билан шуғилланиб келишига қарамай, қирғиз тилида рисоладаги таржимонни учратмаганини айтади педагогика фанлари доктори.

Лойиҳани молиялаштириш

Жумашевнинг сўзларига кўра, лойиҳани ишга тушириш учун 10 500 АҚШ доллари керак.

Унинг фикрича, президент аппарати қошидаги этник сиёсат бўлими лойиҳага молиявий ёрдам кўрсатиши мумкин.

Бироқ этник сиёсат бўлими бошчиси Мира Карибаева Kloop.kgга берган интервьюда мазкур бўлим лойиҳани молиялаштирмаслигини айтди. Унинг сўзларига кўра, лойиҳа ташаббускорлари халқаро ташкилотларнинг грантлари учун ариза топширишларига ёрдам кўрсатишини мумкин.