Қирғизистон иқтисоди энг ёмон давлатлар ўнлигидан жой олди

956

«Форбс» журналига кўра, иқтисоди энг ёмон давлатларнинг орасида Қирғизистон еттинчи ўринни эгаллади. Ҳукумат ахборот хизмати матбуот котиби ушбу рейтингнинг «холис» эканига шубҳа билан қарамоқда.

Машҳур «Форбс» журнали ўзининг энг ёмон иқтисодли давлатлар рўйхати сафига мамлакатдаги «юқори даражадаги коррупция» учун Қирғизистонни ҳам қўшди.

«Даромаддан ташқари, коррупция иқтисодий ривожланишга ҳам таъсирини кўрсатяпти. Инсон ривожининг барча кўрсаткичлари оқсаяпти. Агар ҳукумат ишламаса, иқтисод ҳам ўсмайди», — деди Робин Ходесс, тадқиқот гуруҳи раҳбари.

Нашр «Трансперенси Интернешнл» ташкилоти рейтингидан иқтибос келтиради. Мазкур рейтингга кўра, Қирғизистон коррупцияни ўсиши бўйича 12 ўринни эгаллади. Рўйхатда жами 178 мамлакат кўрсатилган.

«Форбс»га кўра, Қирғизистонда ишсизлик 11 фоизни тузади.

«Табиий бойликларнинг кўплигига қарамай [нефт ва газдан ташқари], Қирғизистонда қазилма саноатига хорижий сармоядорларни жалб этишда кўплаб муаммолар бор. Ҳукумат эса буни кўпчилик компаниялар учун маҳаллий бизнес шароити жуда қийинлиги билан изоҳлайди», —деб ёзилади нашрда.

Қирғизистон ҳукумати матбуот котиби Кадир Токтогулов Kloop.kgга берган интервьюда «Форбс» рейтингига «шубҳа билан» қарашини айтди.

«Бизда [Қирғизитонда] олдига силжиш бор. Мен рейтингда воқеълик ўз ҳолича акс этганига шубҳаланаман», —деди Токтогулов.

Иқтисодий бошқариш вазири муовини Санжар Муканбетовнинг сўзларига кўра, улар вазирлиги коррупцияга жавоб бермайди.

« «Форбс»га қўнғироқ қилинг», — деди Муканбетов Kloop.kgга берган интервьюда.

Дунёнинг энг ёмон иқтисодлари

Қирғизистон иқтисоди энг ёмон давлатлар рўйхатида Армения, Украина, Эрон ва Венесуэла билан бир қаторга жойлашди.

2011 йил рейтингига кўра, иқтисоди энг ёмон давлатлар рўйхатидан Гвинея биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринда Армения, ёмон учлик рўйхатини эса Мадакаскар ёпди.

Қирғизистон эса рўйхатда еттинчи ўринни эгаллаб, Свазиленд, Никарагуа ва Эронни ортда қолдирди.

«Форбс» журнали дунёнинг энг машҳур иқтисодий журналларидан бири бўлиб, нашрнинг умумий ўқувчилари сони 5 миллион ошади.