Ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари маълумотларига кўра, барча стратегик суд маҳкамаларида жабрланувчилар томонидан адвокатлар, судланувчилар, суд раисларига тажовузлар бўлади. Ўш шаҳар суд раиси ушбу маълумотларни шарҳлашдан бош тортмоқда.
«Кылым шамы» ҳуқуқни ҳимоя қилиш маркази бошчиси Азиза Абдурасулова Kloop.kgга берган интервьюсида Ўшнинг адвокатлари ва суд раисларига тажовуз «биринчи марта эмаслиги»ни айтди.
«Қирғизистонда жабр тортганлар яқинлари судланувчилар, улар адвокатлари ва ҳатто суд раисларига ташланишлари оддий ҳолга айланган. Бизда буни тасдиқловчи фактлар бор», — деб билдир Абдирасулова.
Ҳимоячининг айтишича, Ўшда ҳамон «кўринмас низо» [этник ўзбеклар ва қирғизлар ўртасида] бор.
«Буни йўқ деётган инсонлар жуда қаттиқ адашмоқдалар, бу низо янада каттароқ характерга ўтмоқда», —деди ҳуқуқ ҳимоячиси.
Абдурасулова бу гапларига мисол қатори бир суд иши якунида этник қирғизга ўзбекни ўлдирганлиги учун уч йилга қамашга қарор чиқарилганда судланувчининг қариндошлари ўлдирилган ўзбек яқинларининг «иккинчи инстанцияга шикоят арзи билан мурожаат қилиши»ни эшитиб уларга ташланишган.
«Зўравонлик бир тарафдан чиқмоқда. Суддаги интизом ва ҳуқуқий тартибни суд раислари сақлашлари керак, лекин уларнинг суд приставлари йўқ. Бу каби муаммолар давлат мақомида ечилиши керак», — дейди «Кылым шамы» бошчиси.
Азиза Абдурасулова ўзининг маркази адвокатлари ҳам калтакланганини, ўзи ҳам бир гуруҳ «миллатчи руҳидаги» инсонлар қўлида қолганини айтиб ўтди.
«Судланувчилар, улар адвокатлари, жабрланувчиларнинг қариндошлари калтаклангани юзасидан бирорта жиноий иш очилмади. Далиллар, аризалар, тана жароҳатлари, судмедэкспертиза ҳулосалари бор», —деб билдирди Абдирасулова.
«Граждане против коррупции» маркази раҳбари, ҳуқуқ ҳимоячиси Толекан Исмаилова Kloop.kgга берган интервьюсида стратегик суд маҳкамаларида иштирокчилар орасидаги тўқнашув давом этаётганини айтди.
«Биз бош прокуратура ҳамда ҳукуматга суд жараёнларида унинг барча иштирокчилари хавфсизлиги ҳуқуқ тартибот органлари, ҳукумат тарафидан таъминланиши керак деган аризалар юбордик», —деди Исмаилова.
Унинг сўзларига кўра, жамият эътиборида бўлган барча суд жараёнлари чоғида адвокатлар калтакланади.
«Бу ёмон одатга айланиб қолди. Биз ким қонунни бузса жиноий жавобгарликка тортилишини талаб қиламиз», — деди ҳимоячи.
Унинг айтишича, прокуратура ва ҳуқуқ тартибот органлари ҳодимлари «кузатишлари» эмас, балки қонунбузарликни кўрганда буни тўхтатиш учун «аралашишлари» кераклигини айтади.
«Прокуратура бир ишни ўз қўлига оладида, кейин бу иш кўриб чиқилганини айтади, аслини олганда маҳаллий ҳукумат стратегик суд жараёнлари чоғида жанжалларнинг, қонунбузарликнинг ташаббускори, чунки улар [маҳаллий ҳукумат] одамларни [суд жараёнларига ҳалал беришлари учун] жўнатади ва уларга маълум бир нарҳда пул тўлайди», —деб ҳисоблайди Исмаилова.
Яна бир ҳуқуқ ҳимоячиси Дмитрий Кабакнинг фикрича, агар ташланаётган одамлар ҳаракатларида жиноий иш бўлса, бу билан тергов органлари шуғулланишлари лозим.
У Ўш мэри Мелис Мирзақматовнинг қонуннинг устиворлиги ва суд жараёнларида ташланишларга барҳам беришдан манфаатдор эканини айтиб ўтди.
Суд жараёнларининг бузилиши
«Граждане против коррупции» маркази ҳисоботига кўра, 2010 йил Қирғизистон жанубида бўлиб ўтган этник тўқнашувларга боғлиқ суд жараёнларида, ОБОН [отряд баб особого назначения] аталмиш «бир тўда аёллар» суд биноси олдида йиғилишиб судланувчилар ҳамда улар адвокатларига таҳдидлар билан қийқиришган.
«Бунинг оқибатида суд жараёни ҳарбий бўлимларда ўтган ва судга айбланувчилар яқинлари ўз жонларига бўлган таҳдид туфайли бу жараёнга қатнаша олмаган», —дейилади ташкилот ҳисоботида.
Ҳисоботда яна прокурор ва милиция ҳодимлари кўз олдиларида бир тўда аёллар тарафидан калтакланган адвокатлар ҳақида ҳам айтилади.
Этник низо
Этник ўзбеклар ва қирғизлар ўртасидаги тўқнашувлар 10 дан 14 июнгача Ўш ва Жалолобод шаҳарларида бўлиб ўтган.
Кильюнен бошқарган халқаро комиссия хисоботига кўра, тўқнашувлар оқибатида 470 киши қурбон бўлган. Қурбон бўлганларнинг 74 фоизи ўзбеклар, 25 қирғизлар ҳамда қолган бир фоизи бошқа миллат вакиллари.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, тўқнашувларда 426 одам нобуд бўлган, мингдан ошиқ одам жароҳатланган, келтирилган моддий зарар эса 2,2 млрд долларга тенг деб айтилади.