Ўшда йўл кира бир сомга қимматлайди

1176


Ўш шаҳар кенгаши ёқилғига бўлган нарҳнинг ошгани туфайли 22 июндан бошлаб барча жамоат транспортларига бўлган йўл ҳаққини оширишга қарор қилди. Ҳайдовчиларнинг ўзлари бунга ҳожат йўқлигини айтмоқдалар.

Киритилган ўзгартиришларга биноан, энди Ўш троллейбусида йўл ҳаққи беш сом, автобуслар — олти сом, маршрут таксилари бўлса саккиз сом бўлди. Кенгаш депутати Давлетбек Алимбеков бу ўзгартиришлар дизель ёқилғисига бўлган нарҳларнинг ошиши билан изоҳлади.

«Авваллари соляркани биз 22-25 сомдан сотиб олардик, ҳозир бўлса у 35-40 сомга чиқди. Бу муаммони бошқа ечими бизда йўқ эди — соляркага бўлган баҳони биз тушира олмаймиз, чунки биз бензин ва соляркани бошқа давлатлардан олиб келамиз», —дея бу қарорни изоҳлади депутат.

Шунингдек депутат сантябрдан то майгача мактаб ўқувчилари аввалгидай – ҳар қандай жамоат транспортида бир сомдан тўлашларини айтди. Бу имтиёз учун ўқувчилар ҳайдовчиларга жамоат транспортида юриш учун берилган махсус билетни кўрсатишлари шарт. Ёзги таътил вақтида ўқувчилар ҳамма қатори — сиккиз сом тўлайдилар.

Алимбеков сўзларини шаҳар антимонополия агентлиги бўлими бошчиси Арзибек Жунусов ҳам тасдиқлади.

«Ўтган йили март ойида икки сомга ошганди, ҳозир эса фарқ унча каттамас — 1 сом. Бизда жамоат транспортига бўлган йўл ҳаққини оширишдан бошқа чорамиз йўқ эди», —деди Жунусов.

Жунусовнинг сўзларига кўра, хусусий микроавтобуслар ҳайдовчилари шу кунгача бир ой бўйи даромадсиз ишлаган.

Аввалги сафар жамоат транспортига бўлган йўл ҳаққи 2010 йил ўзгарганди. Ўшанда маршрут таксилари ҳаққи беш сомдан етти сомга, автобус ва троллейбусларга бўлган йўл кира бир сомга қимматлаб ўзгаришларга мувофиқ беш ва тўрт сомни ташкил қилганди.

Норози ҳайдовчилар

Ҳайдовчиларнинг ўзлари бу ўзгаришларнинг ҳожати йўқлиги айтмоқдалар. Автобус ҳайдовчиси Сталбек Чолуевни план бўйича ишнинг ўзгариши ташвишга солаётганини айтади.

«Биз йўл киранинг ўзгаришини унчалик ҳам хоҳламгандик. Энди бизнинг иш планларимиз кўтарилади. Шунингдек, авваллари йўловчилар беш сом тўлашарди ва бунга қайтим қайтиш осон эди. Хозир бўлса, қайтим қайтиш учун яна майда пуллар тўплашга тўғри келади», —дейди ҳайдовчи.

Бироқ бошқа ҳайдовчи Байыш Базарбаев йўл кирани нарҳини кўтариш тўғри қарорлигини, лекин бу йўловчилар учун «номаъқул» эканини айтади.

«Йўл киранинг кўтарилгани яхши, чунки биз ишлаб топаётган пулларимиз жуда оз. Соляркага бўлган баҳо ўсиб боряпти. Лекин, бошқа тарафдан, бу бизнинг йўловчиларимиз учун номувофиқ», —дейди Базарбаев.

Базарбаев фикрини Ўшдан 15 километр узоқликда жойлашган Қорасув бозорида савдогар Гулайим Быкыева ҳам қўллайди.

«Тушунаман, бир сом — катта пул эмас, лекин бу бир ой ичида катта харажатга айланиши мумкин. Мен Қорасув бозорида ишлаганим учун бир кунда бир неча марта жамоат транспортидан фойдаланишга тўғри келади», — деб ўз фикрини изоҳлайди савдогар.