Турсунбай Бакир уулу парламентда баёнот берувчи расмийлар ҳамда депутатлар комиссияси бошчилари ростгўйликларини текшириш мақсадида парламент мажлислар залидаги минбарга ёлғон детекторини ўрнатишни талаб қилди. Бакир уулуга кўра, депутатларнинг ўзларига «хақиқатни ўрнатувчи мослама» керакмас.
Kloop.kgга берган интервьюсида Бакир уулу ёлғон детекторини 1 апрел куни, собиқ бош прокурор Кубатбек Байболов ва вице бош вазир Омурбек Бабановларнинг парламент минбаридан чиқиб сўзлашлари олдидан ўрнатишни таклиф қилган.
«Иккинчи марта мен омбдсмен Турусунбек Акуннинг оммавий ахборот воситалари ва нодавлат ташкилотлар ҳулосаларидан кўчириб олган сохта доклади билан депутатлар олдида баёнот бераётганда ушбу ускунани ўрнатишни таклиф қилдим, лекин ўрнатилмади – депутатлар кўпчилиги ўрнатишга қарши овоз берди», — деди депутат.
Депутат парламент регламентига барча расмийлар ҳамда депутатлар комиссияси бошчиларининг Жогорку Кенешдаги чиқишлари ёлгон детектор орқали текширилишини мажбурловчи банд киргизилиши лозимлигини айтмоқда.
«Мен бу фикримни парламентга таклиф қилдим. Ўйлайманки, парламент буни қўллайди ва барча доклад ва ҳисоботлар олдидан бу ёлгонни аниқловчи мослама ўрнатилади», - деди Бакир уулу.
Айни пайтда Бакир уулу бу ускунани депутатларга кераги йўқлиги айтади.
«120 депутатнинг барчасини текширилиши фойдасиз. Депутатлар комиссияси бошчилари текширилса етади», — деди депутат.
«Ҳукуматга ва бир биримизга ишонишимиз керак»
«Ата-Мекен» партияси депутати Наталья Никитенконинг айтишича, ёлғон детектори парламентда самарали механизм қатори ишламайди. Уни мамлакатнинг бошқа органларига хам ўрнатмоқчи бўлишганини, лекин бугунги кунга келиб унинг самараси ҳақида ҳеч гап йўқлигини айтади.
Депутат фикрича, ҳукуматга ва депутатлар орасида ўзаро ишонч бўлиши керак.
«Агар биз ҳукуматга ва бир биримизга ишонмасак, унда бу тизимнинг нима кераги бор?», — дея ўз фикрини билдирди депутат.
«Республика» партиясидан депутат Алтинай Омурбекова ёлғон детектори парламентда фойдали бўлишини айтади.
«Баъзан минбарда бир инсон чиқиб сўзласа унга ишониш ёки ишонмасликни ҳам билмай қоласан киши. Фикримча, бу ҳолатларда бу мослама фойдали бўлиши мумкин», — дейди депутат.
Парламентда ёлғон «гапиролмайдилар»
Ўз исмини айтмасликни сўраган бишкекликнинг фикрича, ёлғон детектори парламентда фойда бермайди.
«У [Турсунбай Бакир уулу] ўзи порахўрлик билан шуғулланмасин. Биз уни ҳурмат қилмаймиз, биринчидан уни ўзини олиб ташлаш керак», — деди у.
Канатнинг фикрига кўра, ёлғон детектори «юз фоизга» фойдали бўлади.
«Лекин бу парламентда қўллов топмаса керак», — деб ҳисоблайди Бишкек яшовчиси.
Пенсионер Евгения хола эса парламентда ҳеч ким ёлғон гапиролмаслигини айтиб, «ҳақиқатни топувчи мослама»га ҳожат йўқлигини айтади.
Пойтахт яшовчиларидан яна бири Светлана фикрича «қайсидир ҳақиқат очили» мумкин, лекин бу депутат учун «шармандали» иш.
«Ҳақиқат ускунаси»
Ёлғон детектори – биринчи маротаба италиялик криминалист Чезаре Ломброзо томонидан 1881 йили – сўроққа олинаётган шахсга нисбатан қўлланилган.
1930 йиллар охирларида ёлғон детектори АҚШда полициячилар учун чиқарила бошланган.
Бироқ XX асрнинг 30 йилларида ёлғон детектори орқали ишлаш тўхтатилганди. Бунга сабаб - детекторнинг ишончсизлиги бўлган.
Қирғизистонда ёлғон детектори 2010 йилнинг 4 сентябр куни расмий тлурда қўлланила бошланди. Ўшанда президент Роза Отунбаевага бу мослама кадрлар масаласини ҳал қилишда қай тариқа ишлатилиши кўрсатиб берилганди.
Бир ёлғон детектори нарҳи таҳминан етти минг АҚШ долларига тенг.