“Қирғизнефтегаз” молиявий текширувга қадар сиртдан бошқарилади

1102

Бош вазир Алмаз Атамбаев Жалолобод вилоятига ташрифи вақтида шуни айтиб ўтдики, комиссия ушбу нефт ишлаб чиқарадиган корхонани охирги тўрт йил ичида иш фаолиятини текшириб чиқмагунча у томондан тайинланган ташқи бошқарувчи бу корхона устидан раҳбарлик қилади.

Ҳукумат бошчиси корхонанинг фолиятини текширув жараёнини шахсий назорати остига олишини таъкидлаб ўтди. Унинг сўзларига қараганда ОҲЖ “Қирғизнефтегаз”  бундан буён “қандайдир оиланинг ёки сиёсий партиянинг кормушкаси” бўлмайди.

“Комиссия текширувни якунламагунича, бу ерда [Қирғизнефтегазда] сиртқи бошқарувчи ишлайди.  Керак бўлса бир ой, балки бир йил. Ўзим ҳамма нарсани билмагунимга қадар ташқи бошқарувчи раҳбарлик қилади” - деди Атамбаев.

Агар ушбу корхонадан маблағлар ўғирланган бўлса, айбдорлар қонун асосида жазоланади, деб билдирди Атамбаев.

“Ўғри қамоқда ўтириши керак” - деди ҳукумат бошлиғи.

Сиртқи бошқарув

31 майда ОҲЖ “Қирғизнефтегаз” масаласи бўйича ҳукумат йиғилишида бош вазир Алмазбек Атамбаев корхонага сиртқи бошқарувчи деб шу корхонинг ўзида бир қанча йиллардан бери ишлаб келаётган Жениш Джумашевни бир ой муддатга тайинлади.

Шу вақт мобайнида идоранинг ҳамда раҳбарлар кенгашининг ваколатлари тўхтатилади.

Шу йиғиннинг ўзидаёқ давлат мулк вазири Нурдин Илебаев истеъфога чиқди. “Соғлигим туфайли” истеъфога чиқишга мажбур бўлдим” - деб тушунтирди Илебаев,  КирТАГ агенствосига берган суҳбатида.

Давлат мол-мулк бошқармалиги ОҲЖ “Қирғизнефтегаз”нинг 85,16 фоиз акциясига эгадордир.

Ишчиларнинг норозилиги

Янги бош директор тайинлангани сабабли ишчиларнинг норозилик акциялари ушбу нефт ишлаб чиқариладиган корхонада шу йилнинг март ойи бошларида бошланган.

Шу вақтда ишчилар давлат мол-мулк бошқармалиги бош акционер бўлгани учун 2010 йил апрел ойи қўзғолонидан сўнг ушбу лавозимга тайинланган  Қанибек Масировни ишдан бўшатиб, унинг ўрнига Ринат Макеновнинг номзодини таклиф этди.

Лекин давлат мол-мулк бошқармасининг пресс-хизмати бу маълумотни ёлғон деб уни инкор килди.

Кечроқ 20 апрелда ОҲЖ «Қирғизнефтегаз» акционерлари йиғинининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда корхонанинг бош директори лавозимлигига Кенеш Масиров сайланди.

Бу лавозимдан четланган Канибек Масировнинг тарафдорлари Ушбу йиғинни ноқонуний деб билиб Жалолобод районлараро судига хамда Бишкек щаҳрининг районлараро судига даъво қилишди.

Ўзларини бош директор деб ҳисоблаб корхонани бир пайтда иккала Масировлар бошқармоқчи бўлишди. Қарама - қаршиликлар оммавий протест акциясига айланди.

Нефтчиларнинг охирги митинги 31 майда бўлиб ўтди. Турли хил маълумотларга қараганда, 100дан ортиқ норози бўлганлар Ўш - Бишкек стратегик йўлини тўсиб олишган. Улар билан ўзаро музокарадан сўнг, ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилот магистрални бўшатди.