Миллатлараро тўқнашувда жабрланган оилаларга кўчма тиббиёт марказининг мутахассислари бепул текшириш ўтказадилар

1028

2010 йилнинг мамлакат жанубида содир бўлган миллатлараро тўқнашувда жабр тортган оилаларга Бишкек шаҳридан келган мутахассислар кўчма тиббий марказида уларни текширишдан ўтказадилар. Май ойининг охирига қадар текширишни ниҳоясига еткизишмоқчи.

Соғлиқни сақлаш бошқармалигининг пресс-маркази ахборотига кўра, аҳолига ёрдам кўрсатиш учун янги замонавий техника билан жиҳозланган кўчма тиббиёт маркази ташкил қилинди.

“Кўчма экспедициянинг” мақсади – Қирғизистон жанубида содир бўлган июн ойидаги маллатлараро тўқнашувда жабрланганларга маслаҳат бериш ва уларни тиббий текширувдан ўтказишдир.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш бошқармалиги хабарлашича, бир қанча ОАВ вакиллари ҳам текширувдан ўтишадилар.

Расмий маълумотларга қараганда ўтган йилги тўкнашувларда 400дан ортиқ инсон қурбон бўлган ва 2000дан ортиғи ярадор бўлган.

Мутахассислар беморларни текшириб, даволаниш учун ўз маслаҳатларини беришади.

Тиббиёт бригадаларининг бошлиғи Бакит Тологоновнинг сўзларига қараганда кўчма марказ Ўш аҳолисига 22 майдан 29 майгача хизмат қилади.Ундан сўнг мутахассислар Джолол-Обод областига юборилади.

Беморларни махсус ижарага олингин биноларда УЗИ ва рентген асосида текширилади, шунингдек стоматолог, кардиолог, хирург, гинеколог, псиохотерапевт, невропатолог каби мутахассислар ҳам ўз ёрдамини кўрсатишади.

“Биринчи куни 140 кишини текширувдан ўтказдик, иккинчи куни тушгача шунча одамни кўриб чиқдик. Ваҳоланки, агар биз бир ҳафта шу ерда бўлсак, барча жабрланганларга кўмак кўрсата оламиз, улар 1900 кишини ташкил этади” - деб айтиб ўтди  Бакит Тологонов Kloop.kg сайтига берилган суҳбатида.

Жабрланганларни текширувдан ўтказишга барча мутахассисларни етказиб бериш учун моддий ва жисмоний қийинчиликлар бўлганини Тологонов билдириб ўтди.

“Агар ҳамма врачларни етказиб келганимизда ҳам биз уларни қаерга жойлаган бўлардик? Бино кичкина, жой ҳаммага етмайди. Қўлимиздан келганча ёрдам кўрсатмоқдамиз, иложи борича кўпроқ мутахассис олиб келдик” - деб айтди Бакит Тологонов.

Маҳаллий аҳолининг фикри

Ўшда яшовчи Мурот Талантбеков шу каби тиббиёт марказлар кўпроқ келиб аҳолига ўз ёрдамини кўрсатишини тилаб кетди.

“Биз бир маротаба ўтказилган текширувдан соғайиб кетмаймизку, бой эмасмиз, кунда врачга боролмаймиз” - деди Талантбеков Kloop.kgга берилган суҳбатида.

“Халима Исмоилова унинг фикрига қўшилади. Июн ойида бўлиб ўтган тартибсизликлардан сўнг, унинг қон босими кўтарилиб, юраги салга безовта бўлаётганини айтиб ўтди. Қон босимим 180-200 гача кўтариладиган бўлиб қолди, урушдан сўнг, қўрқинч пайдо бўлди, кўчма тиббий марказнинг мутахассислари хавф вазиятларида ўзини сақлашни маслахат бердилар” - деб айтди аёл.

У психолог кўригидан ўтганини ва бундан оз бўлсада енгиллик тортганини айтиб ўтди Халима Исмоилова.

Рўзахон Абдуллаева бу марказга содир бўлган ходисалардан сўнг “чўчиб” қолган ўз жиянини олиб келди.

“Ўз навбатини кутолмаган беморлар ҳам бўлди. Мен текширишдан ўтгани келганимда жуда кўп одам эди ва мен киролмасдан, кетиб қолдим. У ерда қариялар ва пенсионерлар бор эди” - деди Обиджон Усмонов.

“Севара Юлдашева ҳам ҳоҳловчилар кўплигини ва шу сабали тўлиқ текширувдан ўтолмаганини айтиб ўтди. Озгина кечикиб келганимиз сабабли фақат хирург ва рентген кўригидан ўтиб улгурдик холос” - деди Севара Юлдашева Kloop.kg сайтига берилган интервьюсида.

Кўчма тиббиёт маркази

Тиббиёт бригадасининг раҳбари Бакит Тологоновнинг сўзларига қараганда, Совет Иттифоқи даврида тиббиёт жихозлари етмаган жойларга, аҳоли оз бўлган алоҳида худудларга кўчма тиббий марказ жуда зарур бўлган.

“У ерда тахминан 50 одамдан иборат аҳоли бор. Бундай кўчма марказ айнан шундай аҳолига ёрдам бериш учун ташкил қилинган. Улар махсус кўрикдан ўтказилиб, йўлланма берилгандан сўнг, бошқа худудларга жўнатилиши мумкин” - деб айтди Тологонов

Текширув марказда бепул ўтказилмоқда. Биринчи медицина текшируви Бишкек шаҳридан 100 км нарида жойлашган Кеминда бўлиб ўтди.