Ўш шаҳар аҳолиси орасида огоҳлантирувчи эслатма вароғлари тарқатилиб, ёпиштирилмоқда

1098

Шаҳар Ички Ишлар Бошқармаси томонидан шаҳар яшовчиларини шубҳали мослама ва воситаларига эҳтиёт чораларини кўриш ҳақидаги эслатма қоғозлари тарқатилиб, ёпиштирилмокда.

Ўш шаҳар Ички Ишлар Бошқармасининг матбуот котиби Замир Сидиқовнинг сўзларига кўра, бу мурожаатномани аҳоли орасида тарқатилиб, ёпиштирилаётганлигининг сабаби, ўтган йилги июн воқеаларига боғлиқ, аҳоли орасидаги турли хил миш-мишларни олдини олишдир..

“Нохуш вокеалар такрорланмаслиги ва ҳавфни олдини олиш мақсадида Ўш шаҳар ИИБ етакчилиги ва жамоатчилик хавфсизлик бўлими томонидан махсус огохлантирувчи коғозлари ишлаб чиқилиб, аҳоли гавжум жой ва гузарларда тарқатилиб, махсус жойларга ёпиштирилмокда” – деди Замир Сидиқов кloop.kg га билан суҳбатда.

Ўтган йилнинг ёзида Қирғизистон жануби Ўш ва Жалолобод шаҳарларида юз берган миллатлараро низонинг бир йиллиги арафасида аҳоли орасида тарқатилаётган эслатма вароғида:

“Турли шаклга эга бўлган портловчи жисмларни ташкил қилувчи мосламаларнинг белгилари: қўл ҳалта, пакет, тугунча ёки халқ зич яшовчи жойларда портловчи мосламаларга ўхшаган (граната, мина, снаряд ва бошкалар) бўлиши мумкин”.  – дея огоҳлантирилади.

Жалолобод вилояти ИИБ матбуот котиби Таалай Сусунбаевнинг kloop.kg га маълум қилишича, шу кунларда шаҳарда вазият яхши.  Ҳуқуқ тартибот идоралари май ойининг бошидан кучайтирилган тартибда иш олиб бораяпти.

“Ўтган йили тўпалонлар май ойидан бошланган. Бизнинг ички ишлар бошчиси Асқарбек Бакировни ўзлари Жалолобод телевидениясдан чиқиб халқни хушёр бўлишга, турли хил ёлғон сўзларга ишонмасликка, агар шубҳали жисм ёки фитналарга шохид бўлиб қоладиган бўлса тез вақтнинг ичида хабар беришликка чақирди ва ишонч рақамларини берди” - деди Жалолобод вилояти ИИБ матбуот котиби Таалай Сусунбаев.

Қирғизистон Давлат Миллий Ҳавфсизлик Хизматининг “Алфа” гуруҳи собиқ бошчиси Асанбек Абдуқарапов бундай иш тадбирларни ўтказилишини ижобий баҳолайди.

“Бу тажриба фақат биздагина эмас, балки дунёнинг деярли барча давлатларида қўлланилади. Чунки портловчи мосламаларни Россия ва бошқа давлатларда топилишлигига гувоҳ бўляпмиз. Бу усул хавфни бартараф қилишнинг яна бир йўли” – деди  Қирғизистон Миллий Ҳавфсизлик Хизматининг “Алфа” гуруҳи собиқ бошчиси Асанбек Абдуқарапов kloop.kg га берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, бундай иш тадбирлар орқали қандай натийжаларга эришишлик, аҳолининг ўзига ҳам боғлиқдир.

“Жамоатчилик қанчалик сергак, ҳушёр бўлса катта ёрдам бўларди. Чунки бу иш биргина хуқуқ тартибот идораларининг вазифаси эмас балки халқнинг ҳам вазифасидир” – дейди Ҳавфсизлик Хизматининг “Алфа” гуруҳи собиқ бошчиси Асанбек Абдуқарапов.

Давлат Миллий Ҳавфсизлик Хизматининг ўринбосари Маматжусуп Разаев:  “Бундай аҳоли ҳавфсизлиги билан боғлиқ тадбирларни ўтказиш, маҳаллий ҳокимият идораларининг вазифасидир” – дейди..

“Айниқса, бўлиб ўтган воқеалардан кейин биз жуда эътиборли ва эҳтиёт бўлишимиз, ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан айтилган буйруқ ва талабларга риоя килишимиз керак” – деди Маматжусуп Разаев.

Шаҳар яшовчиси Асылкан Жумабекова бу масалага кенроқ эътибор қаратишлик лозим эканлигини, шаҳар тозалиги талаб даражасига жавоб бермаслиги, турли хил кўчалардаги чиқиндилардан бу каби портловчи мосламалар топилиши мумкинлигини айтади.

“Албатта, қолдирилган шубҳали жисмларга тегиш керак эмас. Чунки замонни кўраяпсиз.. Бундай холатларда тегишли идораларга мурожаат мақсадга мувофиқ бўлади. Улар ўзлари рейд килишлари керак. Ўзларининг ишонч рақамларини махсус жойларга ёзиб қўйишса халқ ҳам эътиборли бўларди” – дейди Асылкан Жумабекова  kloop.kg  билан суҳбатда.

“Бундай вазиятларда қандай йўл тутишлик тўғрисида ёшларга кўпроқ маълумот берилиши керак” – дейди Азат Кулмаматов.

“Ҳавф йўқ дейишдан олисман.Чунки ўтган йили халқимиз оғир синовни бошдан кечирди. Куп қон тўкилди, айрим инсонлар яқинларини, фарзандларини йўқотишди. Ҳаммага маълум бу воқеанинг йиллиги якинлашяпти. Уларни қизиққонликка берилмаслиги учун қўлимиздан келган иш ҳаракатлпрни қиляпмиз - деб таъкидлади ўш шаҳар Ички Ишлар Бошқармалигининг матбуот котиби Замир Сидиқов.

Кўчаларда ёпиштирилаёган огоҳлантириш вароғларида: кўчаларда, вокзалларда,  жамоат транспортларида ва бошқа жамоат гавжум жойларда қолдирилган жисмларга эътибор бериб, ўша жойдаги инсонлардан сўрашликка ёки кўрсатилган ишонч рақамлари орқали шаҳар Ички Ишлар Бошқармасига хабар беришлари ёзилган.

“Ота оналар! Фарзандларингизга тушинтиринг. Кўчадан топилган ҳар қандай жисм хаётимизга хавф келтириши мумкин. Ўз хаётингиз ва яқинларингиз ҳавфсизлиги учун бу маълумотни эслаб қолинг ва амал қилишга харакат қилинг!” - деб якунлайди Ўш шаҳар ИИБ огоҳлантирма вароғи.

Мақола муаллифи: Рахматилло Байбабаев